вторник, 24 апреля 2018 г.

НАЖМИДДИН ЭРБОҚОН ВА ИККИ ШОГИРДИНИНГ ТУРКИЯ СИЁСАТИДАГИ ЎРНИ (Kiril va Lotinda)

Шй йил 24 Июнь куни Туркияда Президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Унда асосий кураш дунёда Туркиядаги Исломий ҳаракат вакили, деб қараладиган ҳозирги Президент Тойиб Эрдўғон ва асосан ғарбпараст секуляр (дунёвий, яъни динни ва ижтимоий ҳаётни бир биридан ажратиш) Отатуркчилик режими тарафдорлари бўлган ёки ўзларининг асосий мақсадларини яшириб гўё шу режимни қўллаб қувватлайдиган сиёсий кучлар орасида бўлади.

воскресенье, 22 апреля 2018 г.

БИР ЁШ ОТА (Кичик ҳикоя. Kiril va Lotinda)

Бу йигит шаҳардаги оддий ёш оталардан бири эди. Ҳали соқоли тўлиқ чиқиб улгурмаган ёшда, институтни тугатар тугатмас ота онасининг таклифи билан бир маҳаллада яшайдиган таниш оиланинг ўзидан тўрт ёш кичик қизига уйланганди. У икки йилдир давлат идораларидан бирида маъмур бўлиб ишларди. Ўтган йили қизи туғилиб, оила уччавлонга айланганди...

ЗАМЗАМ ҚУДУҒИНИНГ ЁПИЛИБ ҚОЛИШИ ВА ҚАЙТА ОЧИЛИШИ

Туркиялик тадқиқотчи Жалолиддин Ватандош (Celaleddin Vatandaş) нинг "Ҳазрати Муҳаммад сав нинг ҳаёти ва Ислом даъвати" китобида ёзилишича Пайғамбаримиз сав бобоси Абдулмутталиб замонида уч катта воқеа содир бўлади.

четверг, 19 апреля 2018 г.

ҚУЗҒУНЛАР

Синфдош дўстим Ж.га
Тепада айланар қузғунлар,
Қора йиртқичлар.
Бир яра кўрдими бошларда,
Ҳамон йиртгичлар...

вторник, 17 апреля 2018 г.

ЎРТА ОСИЁДА АФҒОНИСТОННИ ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН ЯНГИ ГЕОПОЛИТИК КУРАШ

Охирги йилларда Афғонистонда сиёсий ва ҳарбий аҳвол ёмонлашиб, толибонларнинг фаолияти кенгайиб бораётгани кўриляпти. Толибон шу охирги ойларда Ғарб, хоссатан АҚШ аскарлари ва дипломат кишиларга бир неча ҳужумлар уюштирди. Бунга жавобан АҚШ президенти Афғонистонга қисқа пайт ичида минг аскар юборишга қарор қилди. Бу билан Афғонистондаги жами америкалик аскарлар сони ўн тўрт мингга етади.

понедельник, 16 апреля 2018 г.

ЎЗБЕКЛАР (2)

Маърифат ва адабиёт
Инсонларнинг кишилиги, кимлиги, шахсияти бўлгани каби миллатлар ҳам шу хусусиятларга эга бўладилар. Аслида бу хусусият шахсларга ва жамиятларга Аллоҳ таолонинг тақдири ва агар улар яхшилик сифатига эга бўлса, Аллоҳнинг инъоми ва марҳаматидир.

суббота, 14 апреля 2018 г.

ЯНГИ ҚАТРАЛАР

Имон қалбда оқади, оқим қалбни ёқади...
ххххх
Боши берк кўчага боши берк инсон киради...
ххххх
Ёзда совуқ сувдан сесканганлар қишда чўмилишни унутсинлар...
ххххх