воскресенье, 23 июня 2013 г.

Бу кунларнинг таҳлили

Баъзилар ҳаётни чангалакзор ва ботқоқлик, деб билсалар керак. Бу илмсизлик, эътиқодсизлик, яхшиликни ёмонликдан ажрата олмаслик, хуллас жоҳилликнинг натижаси албатта…Кўз кўрмаган манзаралар, қулоқ эшитмаган гаплар ўртада…

HTL
Бундай жоҳиллик пойгасини албатта ҳамма учун ҳурматсиз ва қийматсиз ноқонуний Президент бошқаради. Ўзича бу ”зот” барча пойгаларнинг қаҳрамони, ўзгармайдиган, ўзгартирилмайдиган, ўзгартирилиши таклиф ҳам қилиб бўлинмайдиган муқаддас халқбоши..Фақат масаланинг бир томони бор: бу халқбоши ўзи ватандан жудо қилган энг камида 5 миллион “гастарбейдерлар”дан жирканар экан. Нақадар катта ихтиро, нақадар катта кашфиёт, нақадар катта қаҳрамонлик…

Албатта, бу бечора “гастарбейдерлар” бу қийматсиз зот ва унинг янада қадр қийматсиз қизи каби кийиниша олишмайди, улар каби қусадиган даражада тўйиб овқатлана олишмайди. Чунки бу бечоралар ватанларидан, ота -оналаридан, бола -чақаларидан узоқда, бошларига тушган кунларнинг сирларидан бехабар, қўлимга беш сўм тушармикин, деб сарсону саргардон…Эй, инсон фарзанди, агар қадрингни билганингда, ўз ҳақ ва ҳуқуқларингни таниганингда ва улар учун курашиб, бу золим, бадбашара, инсофсиз халқбошиларга ҳадларини билдирганингда албатта, узоқ жойларда “гастарбейдер” бўлиб юрмасдинг…Бу ҳолда асли ўзлари жирканишга лойиқ “зотлар” сендан жирканишга журъат ҳам қила олмас эдилар. Афсуски, баъзан инсон ўзининг топталишига, ҳуқуқининг паймол қилинишига, масхара қилинишига ўзи сабабчи бўлади…
Эмишки, 70 ёшни ошган чол ўз оғайнисининг турмушга чиқмаган қизига тажовуз қилибди…Ким ишонади бундай ёлғонга? Аммо бундай ёлғон кимгадир, ҳаётни чангалакзор, деб биладиган замонпарастларга лозим…Булар юзсиз, ҳаёсиз, инсон номи ярашмайдиган, инсон зоти ризо бўлмайдиган, номи ризо ўзидан ҳамма норизонинг тарқатган хабари. У бу хабарни қаердан олгани ҳам маълум: ўзига ўхшаган жосуслардан, юзсизлардан, хоинлардан олган…Буларга уят бегона, ҳаё бегона, инсонийлик бегона…Кундуз куни бундай хоинона хабар тарқатади, кечқурун эса ҳеч нарса бўлмагандай, инсон зотини задаламагандай яна ўзининг “тв” сидан кўриниш беради…Уятсиз, орсиз, виждонсиз…
Аслида бу чолнинг ўғлида ҳам айб бор…Бир пайтлар бир шоир айтганди, мен машҳур қўшиқчи бўлишни орзу қиламан, аммо овозим жуда ёқимсизда…Орзуга айб йўқ, аммо аввало инсон ўзини таниши, қобилиятини билиши, шунга яраша қадам ташлаши керак…Бунинг ўрнига бу ҳаваскор сиёсатчи каллага нима келса, шуни гапирмоқда..Биз дейди у анови ҳаракатга ўхшамаймиз, чунки улар диний радикаллар биз эса дунёвиймиз…Агар ундан дин нима, радикал нима, дунёвийлик нима, деб сўрасангиз албатта жавоб бера олмайди. Жавоб берганида беш олти йилдир бу масалаларда бир асар ёзиб, ўз фикрларини далиллари билан исботлаган бўларди. Аммо асар ёзиш қаёқда дейсиз касби ҳайдовчи бўлган ҳаваскорда…Унинг ўрнига шу касб сенга ярашибди, сенг унга ярашибсан, тинчгина ҳалол пулингни топиб юравер…Ўзингдан ортса, муҳтожларга садақа қил…Аммо бу ҳаваскор шундай аёллар билан ҳамкорлик қилди ки, инсон бу хонимларни аёл, дейишга тили бормайди…Яна шу хонимлар ўз лидерларининг отасини ҳимоя қиладилар файсбокда..Худди замонпараст ва кимса рози бўлмайдиган пасткашлар каби, бу хонимлар ҳам файсбокдаги беҳаёлик тўла ўзаро жанжалларидан кейин ҳеч нима кўрмагандек халқнинг қаршисига чиқадилар: Бизнинг лидернинг отасига туҳмат қилинди, деб. Бунинг туҳматлигини сизсиз ҳам инсофи борлар билади…Сиз яхшиси инсонлардан уялинг, аёл номини ерга урманг, одамларни ранжида қилманг беҳаёлик билан…Наҳот шу хоин ва ярамас замонпараст сизларни бир бирингизга қарши гиж- гижлаётганини тушунмайсиз…Сиз ахир аёлсиз, онасиз, бекасиз…Яъни, шундай улуғ номларга  сазовор бўлишингиз керак эди..Сиз эса…инсоннинг тили айланмайди, қалами титрайди айтишга кимлингизни…
Яна бир тарафдан “қорамоллар” сурувининг тарқалиб кетгани ҳақида хабар келди. Нима бўларди ваҳший бўри чўпон бўлган сурувнинг оқибати. Ҳақиқат албатта бир кун ўртага чиқади, деб айтишмаган ахир…
Дунё шундай уни чангалакзор, дейдиганларга қолди бу кунларда. Ўзини дунёни кўрдим, юртимга ҳам бордим, ҳукуматни танқид ҳам қиламан, мухолифатдан нафрат ҳам қиламан, дейдиган иккиюзлилар ҳам юрибди қаҳрамонлик иддоаси билан…Сайтига кирсанг “секс”ни тарғибот қилади. Бу одам ҳам кимлардандир нафрат қилар эмиш..Тулки бўйи етмаган гўштдан нафрат қилгани каби… Инсон ойнага қарашни ўрганса, қандай катта ютуқни қўлга киритган бўларди. Албатта инсофли инсон айбни ойнадан кўрмайди…Буларга садқайи гап…
Шундай изтиробли гаплар бу кунларнинг таҳлили…Яхшиямки, дин бор, имон бор, диёнат бор…Яхшиямки бу кунлар муборак шаъбон ойининг кунлари…тавба десанг тавбанг қабул қилинадиган кунлар бу кунлар..Бу кунларнинг ҳақиқий қадри мана шу ойларда, шу муборак кунларнинг маъносида…
Ўзимни чангалакзорнинг тиканлари вужудимни тилка пора қилгандай, ҳаёсизлик балчиғининг бадбўй ҳидидан узоқларга қочиб кетаётгандай ҳис қилмоқдаман…Югурганим сайин юзимга шаъбон ойининг ёқимли шаъбадаси урилмоқда…Тезлигим ошган сайин улуғ Рамозоннинг гўзал юзини кўрмоқдаман. Шунинг учун ҳам ўз халқидан жирканадиган халқбошини, ҳаммани норози қилган инсофсиз хоинни, ҳавасим дея отасини не куйларга солган одамни, номи аёл аммо юзида ҳаё қолмаганларни, дунё, дунё дегани билан дунёнинг ҳақиқий қадрини билмаганларни, халқини қорамол деган бўрилар тўдасини, кўриниши аёлу асллари ажинадан баттар бўлганларни  лаънатламоқчи эмасан…Уларга айтадиган гапим шундан иборатдир: сиз ҳақсиз равишда эркинликни қўлга киритдингиз, аммо уни дунёни чангалакзор ва ботқоқликка айлантириш учун сизга берилган имкон ўрнида кўрмоқдасиз. Ҳали ҳам кeч эмас, фитналарингиздан, ёмонликларингиздан, ғийбатларингиздан, туҳматларингиздан, ҳаёсизликдан, беорликдан, хиёнатдан воз кечинг. Дунёни чангалакзор ва ботқоқлик эмас, гулзор ва мевали боғ ўрнида кўринг. Шоядки, тўғри йўлни ва ҳақиқатни топсангиз. Ахир Яратганнинг кимга қачон инсоф беришини биз била олмаймиз…Ажаб эмас, яқинлашаётган ушбу муборак Рамозонда ислоҳ бўлсаларингиз…
Намоз Нормўмин
23.06.2013

Комментариев нет:

Отправить комментарий