четверг, 4 июля 2013 г.

Тавба...! Астағфируллоҳ...!

Туркиянинг энг танилган имомларидан Фатҳуллоҳ Гулан яқинда ўз жамоати вакиллари тарафидан ташкил қилинган Турк тили Олимпиатларига Пайғамбаримиз (сав)нинг ташриф буюрганини (келганини) иддоа қилди.


Тегишли хабарда бу воқеанинг тушдами, ҳушдами бўлганлиги айтилмайди.  Маълумки Расулуллоҳ (сав) мўминларнинг тушларига киришлари мумкин. Аммо пайғамбаримизнинг (сав) бир тил олимпиадасига келганлигини айтиш ҳеч бир далилга асосланмагани каби, бундай гапни айтиш нафақат олимга, балки оддий мусулмонларга ҳам ярашмайди. Ушбу хабарни ўқиган уламоларимиздан бу масалада фикр билдиришларини сўраб қоламиз...

Манба: http://www.habervaktim.com/haber/332806/gulenden-carpici-aciklama.html

Комментариев нет:

Отправить комментарий