вторник, 6 августа 2013 г.

Зулмга қарши курашни аввал ўзингиз бошланг...

Ассалому алайкум дўстлар! Ўзбекистонда бугунги эътиқодсизлик, сиёсий зулм, иқтисодда порахўрлик, ахлоқий таназзул бор. Ким ҳам бундай диктатура ваҳшийлигига рози бўлар эди?. Бунга рози бўлмасликни эса унга қарши қарши курашиш билан исботлаш керак бўлади. Ҳар биримиз аввал бошқаларни қўйиб ўзимиз бу ачинарли ҳолга қарши курашга бел боғлашимиз керак. Олдин бошқалар курашсин дейиш бу ҳолга рози бўлиш, ота -онасининг, бола -чақасининг хорлигига рози бўлиш демакдир. Олдин мен бунга қарши куршашим керак дейиш билан диктатурага қарши курашувчилар сони биттага ортади... 

 Агар курашни ўзимдан бошлашим керак деган қарорга келган бўлсангиз, у ҳолда янги жамият қандай қадриятларга асосланиши кераклиги ҳақида ўйлаб кўринг. Бу қадриятларни яхши ўзбекчилик, яхши мусулмончилик ва яхши инсон ҳуқуқлари, дея таърифлаш мумкин. Буларни умумий ҳолда битта қилиб айтиш ҳам мумкин, аммо тушунарли бўлиш учун уч қисмда айтилмоқда. Аммо бу уч яхшининг тафсилотлари нималардан иборат? Мен ўз илмим ва имоним даражасида мана шу қадриятлар устида бош қотирмоқдаман, ўрганганларимни ҳаётга тадбиқ қилишга, кейин бошқалар билан баҳам кўришга уринмоқдаман.

 Марҳамат, бу фикрлар билан сиз ҳам танишинг. Уларни ушбу блогимда ўрин олган мақолаларда ифодалашга уринганман...

Комментариев нет:

Отправить комментарий