пятница, 4 октября 2013 г.

Мурсий ака укангиз бўлай...

Мисрнинг қонуний Давлат Раиси Муҳаммад Мурсийнинг хоин ва золим генерал Сисий бошчилигидаги ҳарбийлар тарафидан давлат тўнтариши натижасида ҳукуматдан четлаштирилганига уч ой бўлди. Муҳаммад Мурсий курашни ташлаб, четга кетиш ва иҳвон биродарларидан юз ўгириш таклифларини асло қабул қилмади. Хабарларга қараганда Сисий қотиллари қамоқхоналарда Мурсий ва биродарларини қийноққа солмоқда экан. Улар орасида шаҳид бўлганлар бор… 


Дунё сиррин Аллоҳ билади,
Ёнингизда тургим келади,
Инсон бир кун ахир ўлади,
Мурсий ака укангиз бўлай..


Зулм асло абадий бўлмас,
Курашмасдан адолат келмас,
Имон қадрин золимлар билмас
Мурсий ака укангиз бўлай..

Қоматингиз ёй, қилич каби,
Нигоҳингиз бир соғинч каби,
Курашингиз бир севинч каби,
Мурсий ака укангиз бўлай…

Сисий каби пасткашлар кўпдир,
Атрофида мунофиқ хўпдир,
Хиёнатда илғорлар бўптир,
Мурсий ака укангиз бўлай..

Ўлсам қайтиш йўқдир дедингиз,
Кафтимдаги чўғдир дедингиз,
Ҳар бир сўзим ўқдир дедингиз,
Мурсий ака укангиз бўлай..

Эй, халқининг азиз ўғлони,
Лол қилдингиз бутун дунёни,
Мубаракдир шаҳидлар қони,
Мурсий ака укангиз бўлай..

Кўкрак кериб золим шайтонга,
Ларза солиб тўрт бир томонга,
Ўрнак бўлинг Ўзбекистонга
Мурсий ака укангиз бўлай..

Авлиёдир жиҳод эрлари,
Ҳамза (ра) каби Аллоҳ шерлари,
Тугамасин Ҳақнинг шеърлари
Мурсий ака укангиз бўлай..

Намоз НОРМЎМИН

04.10.2013


Комментариев нет:

Отправить комментарий