понедельник, 11 ноября 2013 г.

Қисқа даъват

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Эркаклар ва аёллар орасида либосларини ечиб, аврат (уят) жойларини барчага кўз кўз қилишни ёқтирадиганлар бор. Бу шайтоний амаллардандир. Бу ҳаёсизлик ва одобсизликнинг ҳам ишоратидир. Далили:
“Бас, шайтон икковларининг беркитилган авратларини очиш учун уларни васваса қилди ва: «Роббингиз сизни ушбу дарахтдан фақат икковингиз фаришта бўлмаслигингиз ёки абадий қолмаслигингиз учунгина ман қилди», деди.

Уларга: «Албатта, мен сизларга насиҳат қилувчиларданман», деб қасам ичди.
Бас, уларни алдов ила паст(ҳолат)га туширди. Икковлари дарахтдан татиб кўришганда, авратлари ўзларига кўриниб қолди ва ўзларига жаннат баргларидан тўсиқ тўқий бошладилар. Шунда Роббилари уларга нидо қилиб: «Сизларни ана ўша дарахтдан қайтарган эмасмидим ва, албатта, шайтон икковингизга очиқ-ойдин душмандир, демаганмидим?!» деди.
Икковлари:«Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз», дедилар.
У зот:«Бир-бирингизга душман бўлган ҳолингизда тушинглар. Сизларга ер юзида қароргоҳ бор ва маълум вақтгача фойдаланиш бор», деди.
У зот:«Унда ҳаёт кечирасизлар, унда ўласизлар ва ундан қайта чиқариласизлар», деди.
Эй Одам болалари, батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини нозил қилдик. Тақво либоси, ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят-белгиларидандир. Шоядки эсласалар
Эй Одам болалари, шайтон ота-онангизни ўзларига авратларини кўрсатиш учун устларидан либосларини ечиб, жаннатдан чиқарганидек, сизни ҳам фитнага солмасин. Албатта, у ва унинг ёрдамчилари сизни сиз кўрмайдиган томондан кўради. Биз, албатта, шайтонларни иймон келтирмайдиганларга дўст қилганмиз.” (Аъроф сураси 20-27 оятлар )
Бу шайтоний амалларга эргашмаган ёки аввал эргашиб, бу далиллардан кейин ўзларини ислоҳ қилганлардан Аллоҳ таоло рози бўлсин! Омин!
Намоз НОРМЎМИН

11 ноябрь 2013 йил

1 комментарий:

  1. OLLOH TALO UZI SHAETONI LAEI DATIDAN PANOH BERSIN. TUGRI YULIDAN ADASHTIMASIN AMIN.

    ОтветитьУдалить