пятница, 15 июля 2016 г.

БУ УРУШДА ҲЕЧ КИМ ҒОЛИБ БЎЛМАЙДИ

Франция Президенти Олланд кеча ўлкасида содир бўлган қонли воқеадан кейин матбуотда мурожаат билан чиқди ва Франциянинг уруш ҳолатида эканлигини айтди. Олланд бу марта "террор, меррор", деб ўтирмади ва очиқчасига "биз уруш ҳолатидамиз ва бу урушни давом эттирамиз", деди. Кечаги қонли воқеаларга муносабат билдирган бир Туркиялик журналист ҳозирги кунда 30 минг Француз қўшинининг чет элларда урушларда қатнашаётганини айтди.

Аммо Франсуа Олланд Франциянинг ким билан уришаётгганини очиқ айтмади. Очиқ айтмаса ҳам ҳамма нарса ўз ўзидан маълум: Франция, АҚШ ва Ғарб давлатлари бугун Ислом олами билан, мусулмон дунёси билан урушмоқдалар. Француз, Америка, Олмон, Инглиз аскарлари бугун Ироқ, Афғонистон, Сурия, Ливия ва бошқа мусулмон ўлкаларда содир бўлаётган урушларга иштирок этмоқдалар...
Бу урушнинг ҳозирги босқичини 2001 йилда ўғил Жорж Буш эълон қилганди. У Афғонистон ва Ироқ урушини бошлар экан, Биз Янги Салб уришини бошлатаяпмиз, деганди. Англиянинг ўша пайтдаги Бош Вазири Тони Блаэр бу фикрга ва урушга бутун кучи билан қўшилганди.
Америкалик Samuel Huntington бу урушни янада аввалроқ башорат қилган ва СССР тарқалиб кетгандан кейин "Динлар (цивилизациялар) Уруши" бошланишини хабар берганди.
Аслида бу уруш инсониятга, яъни мусулмонларга ҳам, ғарбликларга ҳам янгилик эмас. 12 ва 13 асрда Франция, Италия, Испания, Англия ва Олмониялик насронийлар ер юзидан мусулмонларни йўқ қилиб ташлаш учун жуда катта Салб Урушларини (русча "Крестовое Походи") олиб борган ва оғир мағлубиятга учраган эдилар...
Бу уруш бугун фақат мусулмон ва ғарб дунёси орасида бўлмаётгани ҳам маълум. Бугун дунёда кимлардир томонидан Исломофобия, яъни Ислом дини ва мусулмонлар билан бошқаларни қўрқитиш стратегияси ишлаб чиқилди ва амал қилинмоқда. Бунга кўра моҳияти Яхшилик ва Тинчликдан иборат бўлган Ислом дини террор дини ва бутун мусулмонлар террористдир. Демак, улар ер юзидан йўқ қилиниши керак. Яъни, дунё аҳолиснинг 25%, сони 1 Милярд 700 Милёнга етган катта бир уммат ўлимга маҳкумдир баъзи ақлсизларнинг тушунчасида...
Бу урушни шу фикрда бўлганлар бошқармоқдалар ва СССР қулагандан кейин 12 Милён мусулмон ўлдирилди ер юзида. Балки АҚШда содир бўлган 2001 қонли воқеалар, мусулмон ўлкаларда содир бўлаётган урушларда ўлдирилган ғарблик аскарлар, Оврупода содир бўлган қонли воқеаларда ўлдирилганларнинг сони 120 мингдир...Бу менинг ўзимнинг тахминий рақамларимдир. 12 Милён ўлдирилган мусулмон бир томонда, 120 минг ғарблик аскарлар ва аҳоли бошқа томонда...
Афғонистонда, Ироқда миллионларча мусулмонлар ўлдирилдилар. Чеченистонда 200 минг (30 минги мусулмон болалар) ва Боснияда 200 минг мусулмонлар ўлдирилди.
Америка ҳарбий самолетлари Афғонистонда, Русия ҳарбий самолетлари Сурияда касалхоналарни бомбалаб, юзларча мусулмонларни ўлдирдилар ва ўлдирмоқдалар. Дунё бу ваҳшийликларга жимжит қараб турибди. Чунки мусулмонларни ўлдириш гуноҳ эмас, савоб ишдир баъзиларига кўра...
Исломофобия ижодкорлари бу урушнинг тўхташини истамайдилар. АҚШ, Русия, Франция, Олмония ва бошқа давлатларнинг ҳарбий саноатини бошқараётганлар бу урушнинг тўхташини истамайдилар. Чунки бу уруш тўхтаса улар ишлаб чиқараётган қуролларга харидор топилмай қолади...
Бу уруш дунёдаги инсонларни оммавий равишда қўрқитиб туриш учун ҳам керакли.Чунки бугун дунёни бошқараётган ваҳший материалист (моддапарст) капиталистик тузум учун бу уруш бир "кислород" вазифасини ўтамоқда. Бу ваҳший дунё тузуми учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (аслида Бирлашмаган Миллатлар Ташкилоти)нинг бир қўғирчоқ, ўйинчоқ эканлиги, дунё капитализмининг саноат "тараққиёти" натижасида экологиянинг бузилиб бораётгани, дунёда ҳароратнинг ошиб бораётгани, илм номи билан инсонларнинг, ҳайвонларнинг генларининг (фитратининг) бузилаётгани, улар ҳар куни истеъмол қиладиган мева ва сабзавотларнинг ҳам генларининг ўзгартирилаётгани бир тийинга қимматдир...
Бу уруш замонавий оммавий ахборот воситаларида ёрдамида миллардларча инсонларнинг кўз ўнгида содир бўлмоқда. Бу миллиардларча инсонлар, улар орасида табиийки болалар ҳам бор, нонушта қилар экан ёки кечки овқат ер экан, қаерлардадир ҳарбий учоқларнинг касалхонларни, шаҳарларни бомбалаётганини, қандайдир террорчиларнинг бомбаларни портлатиб жуда кўп инсонлари ўлдираётганини томоша қилмоқда. Бу шаклда миллиардларча инсонлар замонавий "психларга", жинниларга айлантирилмоқда...
Бу урушда ҳеч ким ғалаба қила олмасдиги ҳам маълум ҳақиқатдир. Чунки Исломофобия стратегияси билан бутун бошли бир умматни қириб юбориш амалга ошмайдиган ишдир. Яхшиси бу урушни бошлаганларнинг ундан воз кечишидир. Бир кун улар ҳам бу ҳақиқатни тушуниб етадилар. Бугун бўлмаса, эртага албатта тушуниб етадилар...
Намоз НОРМЎМИН
15.07.2016

Комментариев нет:

Отправить комментарий