четверг, 1 сентября 2016 г.

МИРЗИЁЕВ ПРЕЗИДЕНТ БЎЛСА ЎЗБЕКИСТОННИ РАСВО ҚИЛАДИ

Кечаги хабарларга кўра, Ўзбекистон Бош Вазири Шавкат Мирзиёев шошилинч Самарқандга борган. Унинг сафари аллқачон дунёдан кўз юмган эски президент ва диктатор Ислом Каримовни дафн қилиш билан алоқали экан...
Нима бўлганда ҳам Каримов даври тугади. Аммо бу ёғи нима бўлади энди?
Энг муҳими Ўзбекистонда ҲАҚИҚИЙ тинчликни сақлаб қолиш...

Муаммо шу ердаки, Ўзбекистонда қонунлар ишлмайди. Давлатни бошқаришнинг бирор қоидаси йўқ. Ким энг тепада бўлса, халқни уриб, сўкиб, ҳақорат қилиб, бошқаришга уринади...
Қонун ишламайди дедик, бунинг далили борми? Ҳа, бор. Каримов касал бўлган куниёқ давлат бошқаруви Сенат Раисига ўтиши ва 3 ой ичида янги Президентлик сайловларини ўтказилишини эълон қилиши керак эди. Аммо бундай бўлмади. Нега? Чунки Ўзбекистонда Ассосий Қонун (Конституция) ҳам, қонунлар ҳам бир тийин...Қонунлар ишламайдиган жойда эса қонунсизлик, зулм, порахўрлик, таниш билишлик, халқни ҳақорат қилиш, эркинликларни бўғиш, инсон ҳуқуқларини топташ, ҳамма ишни ёлғон ёрдамида қилиш бўлади..
Хўш, Шавкат Мирзиёев қандай раҳбар? У ҳудди шундай қонунбузар, ҳаммани уриб тепиб ишлатиш керак, деган жоҳил бир раҳбар. У сиёсатни билмайди, ўзича мустақил сиёсат олиб бора олмайди, фақат Каримов уни қил деса шуни қиладиган бир югурдак..
Агар Мирзиёв Президент бўладиган бўлса, бутун Ўзбекистонни ўзи ўхшагаган "югурдакка" айлантиришга ҳаракат қилади. Вазирларни уради, ҳокимларни тепади. Булар эса ўз қўл остидагиларни уриб сўкади. Шу шаклда мушт кетди бошланади ва халқ яна зулм кўради...
Аммо бундай сиёсат билан давлатни ва Ўзбекистон халқини бошқариб бўладими ва қанча бошқарилади бунақа ахмақона, жоҳилано сиёсат билан бир давлат, бир халқ..
Ислом Каримовнинг Мирзиёвдан фарқи у жуда маккор, ер тагида илон қимирласа биладиган, ички сиёсатни ва халқаро сиёсатнинг чигарлликларини тушунадиган золим диктатор эди. Мирзиёв эса сиёсат нималиги тушуманмайдиган, "тупой", билган иши уриш ва сўкишдан иборат бўлган жоҳил бир раҳбардир. У мафкурани нималигини ҳам, сиёсатнинг назарий ва амалий қоидаларини, сирларини ҳам, иқтисодни қандай тараққий қилдириш усулларини ҳам билмайди.
Демак ҳозирги Бош Вазир Президенти бўлса, Ўзбекистонни расво қилади. Хўш, унда чора нимада?
Чора аввало Ўзбекистон тараққиёти учун яхши бир мафкуравий, сиёсий, иқтисодий ва маърифий йўлни танлашдан бошланиши керак. Бундай тараққиёт йўли Ўзбекистон халқининг эътиқодига, маънавиятига айни замонда замонавий тараққиётнинг ижобий тарафларига ҳам мос бўладиган бўлиши керак.
Хўш, Шавкат Мирзиёвнинг бундай дастури борми? Йўқ! Чунки бундай дастур унинг Отаси Ислом Каримовда йўқ эди..
Аммо Ўзбекистон Мирзиёв каби жоҳил раҳбарларга қолмайди. Ватанимизда ва давлатимизда албатта ижобий ўзгариришлар бўлади...
Намоз НОРМЎМИН
02.09.2016
ЯНГИ ЖАМИЯТ ЛОЙИҲАСИ БИЛАН БУ ЕРДА ТАНИШИШИНГИЗ МУМКИН:

Комментариев нет:

Отправить комментарий