понедельник, 19 сентября 2016 г.

УЯЛМАЙСИЗМИ? ДИКТАТОР КАРИМОВНИНГ МАДДОҲЛАРИГА

27 йил Ўзбек халқини қон йиғлатган диктатор Ислом Каримовни ўлимидан кейин ҳам мақтаб тўймаётган шоирлар Муҳаммад Исмоил, Усмон Азим ва олим Тўлқин Эшбекга...
Бирингиз шоиру, бирингиз олим,
Тилингиз мадҳидан тушмайди золим,
Унинг қилмишлари дунёга маълум,
Уялмайсизми?

Ўзбеклар йиғлайди, сизларга кулгу,
"Ота"га сиғиндингиз аммо у ўлди,
Ўзбекнинг косаси шўрларга тўлди,
Уялмайсизми?
Чўлпонларни отган Додангиз эди,
Қодирийни сотган Додангиз эди,
Яна кимларни сиз сотасиз энди,
Уялмайсизми?
Мустақуллик бўлди мустақиллик ҳам,
Бутун озодликка берилди барҳам,
Миллат ўлди сизлар шодликда хуррам
Уялмайсизми?
Биласиз зулмдан туғилмас асар,
Зулмнинг сочгани қаҳр ва заҳар,
Энди Мирзиёга бўласиз аскар,
Уялмайсизми?
Биласиз сотилди ватанда бор йўқ,
Сўкди, қирди, урди золимингиз дўқ,
Ўзбекнинг кўксига отилдику ўқ,
Улмайсизми?
Эртага Ҳақ келар битади ботил,
Ҳақнинг қаршисига чиқади қотил,
Бугун борингни сот, ўзинг ҳам сотил,
Уялмайсизми?
Сизга насиҳатдан бўларми фойда,
Маддоҳликда отингиз чопмоқда пойга,
Яхшиликни қилдим, оқиздим сойга,
Уялмайсизми?
Изоҳ: Золимларнинг энг катта дастакчилари уларни мақтайдиган, қўллаб қувватлайдиган, маддоҳлик қиладиган шоиру олимлардир. Демак, зулмдан қутулишнинг йўли ҳам мана шундай маддоҳларни фош қилишдан бошланади. Дўстлар, бу шеърни иложи борича кўпчиликка тарақатайлик ки, Ўзбек халқи ўзига зулм қилаётганларнинг ҳамтовоқларини яхши таниб олсин...
Намоз НОРМЎМИН
19.09.2016

ЎЗБЕКЛАРНИ ҲАМ АЛЛОҲ ЯРАТГАН

Ҳа, алҳамдулиллаҳ, биз Ўзбекларни ҳам бошқа халқлар қатори Аллоҳ таоло яратган. Аллоҳ таоло бизларни фақатгина яратиб қўймай, бутун миллатлар қатори бизга ҳам ҳақиқий Эътиқод, ҳақиқий Инсонийлик, ҳақиқий Эркинликлар, ҳақиқий Адолат ва ҳақиқий Тинчлик йўлини ҳам кўрсатган.
Демак, биз Ўзбеклар ҳам бошқа миллатлар қатори мана шу қадрияларга .эга бўлишимиз, уларни ҳаётимизга тадбиқ қилишимиз мумкин. Энг аввало биз бунга ишонишимиз, миллатимизнинг ҳар бир фарзанди бу эзгулик йўлида ҳаракат қилиши керак. Ана шунда Ўзбекнинг номи ҳақиқий маънода тараққий қилган миллат сифатида танилади. Ана шундагина миллатимиз фақат ўзига эмас, ўзгаларга ҳам моддий ва маънавий тараққиётда ўрнак бўлади. Энг муҳим ана шунда Роббимиз биздан рози бўлади.
Биз Ўзбеклар бугунги ҳолимизга ачинишимиз керак. Чунки ҳозирги дикттатура ҳукумати ҳамма нарсани катта ЁЛҒОН устига қурди ва аҳволнинг шундай давом этишини истайди.
Далилми?
2016 йил 4 Декабрда ўтказилиши режалаштирилаётган Президентлик сайловлари катта ЁЛҒОН! Бу сайловлар ростакам бўлиши учун Ўзбекистонда аввало сўз, фикр, матбуот, эътиқод эркинликлари, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий эркинликлар таъминланиши керак эди. Ҳолбуки, бу эркинликларнинг Ўзбекистонда Каримов даврида йўқ қилинганлиги дунёга маълум.
Куз мавсумида шунча милён тонна пахта териб олинади, деган гап ҳам ёлғон. Чунки ҳозирданоқ бутун ташкилотлардан пахта теришга мардикор ёки пул талаб қилинмоқда. Яъни, пахта плани Рашидов ва Каримов давридигдек қўшиб ёзиш билан тўлдирилади...
Булар баъзи соҳадаги камчиликлар эмас, Ўзбекистон ҳозирги ҳукумати умумий ЁЛҒОН сиёсатининг бир кўринишидир.
Аммо Аллоҳ таолонинг мўмин мусулмон бандалари бўлган Ўзбек миллатининг ҳақиқий фарзандлари асло умидсизликка тушмаслиги керак. Бу дунё Каримов каби қанча золимларни кўрди ва улар ўлганларидан кейин ном нишонсиз йўқ бўлиб кетдилар.
Қийиничиликдан кейин енгиллик келиши Роббимизнинг бир инояти, бир ёрдамидир. Бу ёрдамнинг келишига асло шубҳа қилмаймиз. Демак, ватанимизда ЯНГИ ЖАМИЯТ (https://www.facebook.com/permalink.php?story_fbid=317420738610063&id=100010264186017) қуриш учун ҳаммамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак бўлади.
Намоз НОРМЎМИН
19.09.2016

ЗОЛИМНИНГ ЗУЛМИНИ АЙТИШ, ЗОЛИМНИ МАҚТАЙДИГАН МАДДОҲЛАРНИ ФОШ ҚИЛИШ ҒИЙБАТ ҲИСОБЛАНМАЙДИ

Кеча золим, диктатор Ислом Каримовнинг шоир ва олим маддоҳларини фош қилиб ёзган "УЯЛМАЙСИЗМИ?" шеъримга кўплаб инсонлар турли муносабат билдирдилар ва билдирмоқдалар. Бу одатий нарса, имон ва инсоф доирасида турли фикрлилик зотан биз истаётган ҳақиқий Эркинликларнинг шарти ҳам...
"Уялмайсизми " шеъримга изоҳ қолдирган тожикистонлик бир биродар шундай ёзади. Менинг унинг изоҳини хатоларини тўғирламасдан келтираман:
Olimjon Safarov:
Асслому алайкум азиз Мусулмонлар мен узим Точикистонликман Ислом Каримовни яхши Одам эди утган Одам оркасидан гапиш булмайди узларга Гунох ортириб нима келасизлар ким айиб иш келган буса Оллохимнинг олдида жовоб беради Энг Овола Оллохдан Куркинг Ислом Каримов Узбекистон тичлик булчин деб канча ишлар килди сизлар билмаяпсиз сизлар учун уруш булиши керакмиди йук Уруш бу
Давлатни хороб килади Оллохим уруш булишни хохлмайди тинчлик булсин Оллохнинг айтгани килайлик Номоз укинглар Яхшилика интилинглар Свобли ишлар
Келсанг кам булмайсан
Менинг жавобим:
Namoz Normumin
Сиз мусулмон бўла туриб, инсонларни намоз ўқишга даъват қилиб яна қандай қилиб бир Золимни, бир диктаторни бир Фиръавнни яхши одам дейсиз. Ахир Аллоҳ Ўзига имон келтириш учун мана шундай золимларга қарши чиқишларинг керак деганку (Бақара сураси 256 оят). Ислом Каримов 27 йил Ўзбекистонни қон йиғлатди. :6 милёнлик Қирғизитонда 2,5 минг масжит бор. 32 милёнлик Ўзбекситонда 2 минг масжит? Шуми унинг яхшилиги...Тинчлик қиламан деб халққа зулм қилиш шартмиди. Ҳақиқий Эркинликлар, Ҳақиқий Адолат билан ҳақиқий Тинчлик қилса ҳам бўлардику..Буни айтиш ғийбат эмас. Қуръони Карим 15 асрдир Фиръавн, Намруд ва бошқаларнинг зулмини айтади. Нима Қуръон ҳам ғийбат китобими астағфируллоҳ...Золимлар тирик бўладими ўлик бўладими уларнинг зулмини айтиш, уларни кўкка кўтариб мақтайдиган инсофсиз маддоҳларни фош қилиш ғийбат ҳисобланмайди. Нега одамлар дарров урушдан гап бошлайдилар. Чунки халқни уруш билан қўрқитиш керак. Биз ҳам урушни истамаймиз. Биз ватанимизда ҳақиқий Эркинликларга, ҳақиқий Адолатга асосланган ҳақиқий ТИНЧЛИК бўлсин , деяпмиз. Бунинг нимаси ёмон...
Намоз НОРМЎМИН
20.09.2016
Расмда: 2005 йилда Андижонда Ислом Каримовнинг шахсий буйруғи билан мингларча ўзбеклар отиб ўлдирилганди...

НИМАЛИГИ НОМАЪЛУМ ЎЗБЕКИСТОН:

Мафкурасими, нималиги номаълум?
Сиёсатими, нималиги номаълум?
Иқтисодими, нималиги номаълум?
Ҳуқуқ тизимими нималиги номаълум?
Маориф тизимими, нималиги номаълум?
Адабиётими, нималиги номаълум?
Маданиятими, нималиги номаълум?
Пулими, нималиги номаълум?
Тараққиёт йўлими, нималиги номаълум?
Сайловими, нималиги номаълум?
Шавкат Мирзиёевими, нималиги номаълум?
Президентликка бошқа номзодларими? Зотан, уларни нима ҳам, деб бўлмайди.
ШУНАҚА ҚОРОНҒУЛИККА ВА ЖОҲИЛИЯТГА ЧЎМГАН, ЎЗИНИ ЎЗИ ЧУҚУРГА ОТГАН БИР ХАЛҚ, БИР МАМЛАКАТ, НИМАЛИГИ НОМАЪЛУМ БИР ДАВЛАТ...
Намоз НОРМЎМИН
19.09.2016

Комментариев нет:

Отправить комментарий