среда, 12 октября 2016 г.

НАМОЗ НОРМЎМИН "ОЗОДЛИК" РАДИОСИДА: ВАТАНИМГА ҚАЙТИШНИ ВА ХАЛҚИМИЗГА ХИЗМАТ ЭТИШНИ ИСТАЙМАН

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ҲУКУМАТИ МЕНИНГ ИЖТИМОИЙ ДАСТУРИМНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШИНИ ВА ВАТАНИМГА ҚАЙТИБ ХАЛҚИМИЗГА ХИЗМАТ ЭТИШНИ ИСТАЙМАН
Халқимизнинг Ислом Каримовнинг 27 йиллик авторитар бошқарувидан кейин Ўзбекистонда ҳокимиятга келган Шавкат Мирзиёев ҳукуматидан ватанимизда ижтимоий сиёсий ислоҳотлар ўтказишини кутаётгани бир ҳақиқатдир.
Чунки бу 27 йиллик турғунлик, диктатура ва нафақат мухолифларга, балки бутун халқимизга қилинган тазйиқ сиёсатидан кейин Ўзбекистонда ўзгаришлар бўлишини умид қилиш ҳаммамизнинг табиий ҳаққимиздир.

Инсонларимиз, айниқса биз мухолифлар фақатгина янги ҳукуматдан ислоҳотлар ўтказишини кутиб ўтира олмаймиз. Ўзимиз ҳам бу соҳада ташаббус билан чиқишимиз, агар ҳукумат шунга мойил бўлса, Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичига кириши учун ҳукумат билан сиёсий алоқаларга, мулоқот ва муросага тайёр туришимиз керак.
Шавкат Мирзиёв Каримовнинг одами, издоши, у барибир ҳеч қандай ислоҳот ўтказмайди, дея бир чеккада ўтириш билан халқимизга қандай манфаатимиз тегади?
Ёки олдин ҳукумат ислоҳотларни бошласин, кейин биз бу жараёнга қўшиламиз, дейиш ҳам қўл қовуштириб ўтиришнинг бир шакли эмасми?
Биз мухолифлар 27 йил Ислом Каримов диктатурасини фақат танқид қилиш билан нимага эришдик ўзи?
Мен шу маънода бир мухолиф сиёсатчи сифатида янги ҳукумат билан фаол сиёсий алоқани тиклаш, агар ҳукуматнинг хохиши бўлса ўзаро мулоқот, муроса ва ҳамкорликни йўлга қўйиш учун интернетда очилган "Виртуал Қобулхона" орқали ўз ижтимоий сиёсий дастуримни ҳукуматга юбордим.
Бу дустур (https://www.facebook.com/groups/889022991219149/) ҳозирги кунда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилмоқда.
Менинг бу дастуримга мен билан хорижда муҳожирликда юрган сафдошларим бевосита, кўплаб ҳамюртларимиз эса ижтимоий тармоқлар орқали эса ўз муносабатларини билдирдилар ва билдирмоқдалар.
Ушбу дастуримни турли шаклда қўллаб қувватлаганлар ва унга тузатиш киритишни таклиф қилганлар орасида мустақил сиёсаатшунос Камолиддин Роббимов, ҳадис доктори Муҳиддин Ширинов, инсон ҳуқуқлари фаоли Толиб Ёқубов, мустақил журналист Улуғбек Бакиров , мухолифатчи Дилабор Эркинзода, муҳожир ҳамюртларимиздан Зуҳриддин Зайд ва Билол Абдулмўминлар каби дўстларимиз бор.
Бу дўстларимиз билан бирга исмининг турли сабаблар билан ёзилишини истамаган мамлакат ичкарасидаги ва ташқарисдаги кўп сонли ҳамюртларимиз менинг дустуримни қўллаб қувватлашларини билдирдилар.
Шуни таъкидламоқчиманки, менинг бу дастурим ҳукуматга Ўзбекистонда ижтимоий сиёсий ислоҳотларни ўтказиш учун бир даъват ҳамдир. Яхшиликка даъват эса биз мусулмонларнинг эътиқодига кўра, яхшилик томон қўйилган энг муҳим ишлардандир.
Мен ўзим таклиф қилган дастурнинг Шавкат Мризиёев ҳукумати тарафидан тўлалигича ёки қисман қабул қилинишини, бу билан ҳукумат ва мухолифат орасида халқимиз ва давлатимиз манфаати учун фойдали сиёсий алоқаларнинг, мулоқот ва муросанинг бошланишини умид қилмоқдаман. Агар ҳукуматдан бундай ижобий жавоб оладиган бўлсам, мени қўллаб қувватлаган дўстларимдан истгаганлари билан ватанимизга қайтиб, халқимизга қўлимиздан келганича хизмат қилишга тайёр эканлигимни ҳам билдирмоқчиман.
Ҳаётий ва сиёсий тажрибамга кўра, ҳукумат учун ҳам биз мухолифлар учун ҳозирги янги вазиятда энг тўғри йўл шундан иборатдир.
Намоз НОРМЎМИН
13.10.2016
Ўзбекистон ҳукуматининг расмий портали - gov.uz да муваққат президент Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси иш бошлаганидан сал кам бир…
OZODLİK.ORG

Комментариев нет:

Отправить комментарий