вторник, 25 октября 2016 г.

АСОСИЙ МУАММО КАДРЛАР ЛАЁҚАТСИЗЛИГИ ЭМАС, ДИКТАТУРА РЕЖИМИДИР

Ислом Каримовдан жуда оғир ижтимоий сиёсий ва иқтисодий маънавий инқирозга тўла режим қолганини бугун Ўзбекистон аҳли яхши тушунади.
Мамлакатимизда аҳвол шу даражада абгорки, Бош Вазир ва Муваққат Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзи ҳам "Давлат ишламаяпти", деган аччиқ ҳақиқатни эътироф қилишга мажбур бўлди.

Аммо бу "шол давлатни" фақат кадрларни алмаштириш билан ҳаракатга кечириб бўладими? Масалан, Қорақолпоғистонда, Қашқадарёда ва Сурхондарёда жуда кўп катта мансабдаги амалдорлар ишдан олиниб, уларнинг ўрнига янгилари тайинланди. Бу билан аҳвол ўзгариб қолдими? Албатта, йўқ. Аксинча янги тайинланган раҳбарлар ўзларининг ҳам ваақтинчлик лавозимда бўлишини яхши тушунишади ва имкони борича мансабни суъистемол қилиб, кўпроқ пора йиғишга ва таниш билишларига ер, мансаб ва бошқа имконларни тарқатишга ҳаракат қилишади...
Яъни, Каримовдан қолган диктатура режими соғлом кадрлар етиштирмайди, аксинча кадрларни юқорида айтилган қонунбузарликлар томонга етаклайди...
Демак, Ўзбекистоннинг ҳозриги умумий аҳволига асосий сабаб кадрларнинг лаёқатсизлиги эмас, мавжуд режимнинг ўзи эканлигини яна бир бор таъкидлаймиз. Албатта, кадрлар лаёқатсизлиги ҳам катта муаммо, асосий муаммо эмас.
Демак, ҳозирги диктатура режими оёқда турар экан, мамлакатимизда қонун ва ҳуқуқ устунлиги, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий тараққиёт ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас. Шавкат Мирзиёев амалга оширишга уринаётган баъзи ижобий қадамларни ҳам бу режим ва унинг порахўр кадрлари жуда осон йўққа чиқариши мумкинлигини ҳам айтиб ўтишимиз керак...
Эски режимнинг энг асосий кўринишларидан бири, 4 Декабрда ўтказиладиган Президентлик сайловларидир. Бу сайловларнинг сохта сайловлар, сиёсий кўзбаямачилик эканлигини Ўзбекистонда ҳам, хорижий давлатлар жамоатчиликлари учун ҳам ошкор кўриб, билиб турибди.
Шавкат Мирзиёев ҳукумати нақадар қийин бўлмасин, ҳақиқий ислоҳотларни ўтказишга мажбурдир. Акс ҳолда, ҳозирги режим уларнинг ўзларини ҳам ўз домига тортиб кетиши ва Ўзбекистонни янада қийин ижтимоий сиёсий бўҳронларга, барқарорсизликларга, оммавий тўс тўполонлар томонга тортиб кетиши мумкин.
Огоҳлантириш биздан....
Намоз НОРМЎМИН
25.102016
Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 22 октябрь кунги кенгайтирилган ҳайъат мажлисида “эскича бошқарувдан воз кеча олмаган” 30…
OZODLİK.ORG

Комментариев нет:

Отправить комментарий