вторник, 8 ноября 2016 г.

ЎЗБЕКИСТОН БОШ ВАЗИРИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ВИРТУАЛ ҚОБУЛХОНАСИГА ЮБОРИЛГАН ИЖТИМОИЙ СИЁСИЙ ДАСТУРИМГА ВА ТАЪЗИЯНОМАМГА АЛОҚАЛИ ОХИРГИ МАЪЛУМОТЛАР

Ҳурматли дўстлар!
Маълумингиз мен мухолиф сиёсатчи сифатида шу йил 5 Октябрда Ўзбекистон муваққат Президенти ва Бош Вазири Шавкат Мирзиёвга мамлакатимизда ижтимоий сиёсий соҳаларда ўтказилиши зарурий, деб билган ислоҳотлар дастуримни тақдим қилган эдим. Шу билан бирга 26 Октярбда Фарғонада содир бўлган вертолёт ҳалокати муносабати билан ҳалок бўлганларнинг оилаларига, халимизга ва мамлакат раҳбариятига ўз таъзияларимни билдиргандим.

Бугун, яъни 8 Ноябрь куни интернет орқали бу дастуримга ва таъзияномамга Ўзбекистон ҳукумутанинг муносабатини ўрганиш учун Виртуал Қобулханинг сайтига кирганимда қўйидаги ўзгаришларни кўрдим:
1. Менинг 8740-s/16 рақами билан қобул қилинган ижтимоий сиёсий дастуримни аввал Вазирлар Маҳкамаси кўриб чиқилаётгани билдирилганди. Ҳозир эса бу дастуримнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ўтказилганини кўрдим.
2. Менинг вертолёт ҳалокати муносабати билан билдирган таъзияномам 31822-s/16 рақами билан рўйхатга олинган ва унинг ҳам дастлаб Вазирлар Маҳкамаси тарафидан кўриб чиқилаётгани билдирилганди. Ҳозир эса таъзияномани кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси аппаратига ўтказилганини кўрдим.
Виртуал қобулхонага юборган дастурим ва таъзияномамга алоқали бу ўзгаришлар Ўзбекистон ҳукуматининг уларга бефарқ эмаслигини кўрсатмоқда, деган фикрдаман.
Менинг бу сиёсий қадамларни отишдан мақсадим қуйидагилардир:
1.Ислом Каримов вафотидан кейин ҳокимиятни, демакки Ўзбекистон халқи ва давлатининг келажаги учун масъулиятни ўз қўлига олган Шавкат Мирзиёев ҳукуматини эски диктатура режимидан воз кечиб, халқимизнинг эътиқоди, бошқа миллий қадриятлари шу билан бирга инсоният бугунги кунда эришган тараққиётнинг ижобий томонлари асосида ватанимизнинг ва давлатимизнинг ривожланиши учун янги саҳифа очишга даъват қилиш. Чунки бундай давъат халқимизнинг ҳар бир мусулмон фарзанди учун вожибдир.
2. Ҳукумат бу давъатимга ижобий жавоб берадиган бўлса, кейинги қадам сифатида ҳукумат ва мухолифат орасида 25 йилдир узилиб қолган алоқа, мулоқот ва муроса жараёнининг тикланишига ўз ҳиссамни қўшишдир.
Менинг бу сиёсий ташаббусимни яхши ўргаанмай туриб ёки қасддан мени мухолифатга сотқинлик қилди, дея бу даъватимга нисбатан туҳмат қилаётганларнинг бундай иддиоларини рад этаман. Чунки бу сиёсий ташаббусларим ижобий, яъни конструктив мухолифат қандай бўлишини кўрсатмоқда, деб ўйлайман.
Шавкат Мирзиёев ҳукумати билан муносабатда конфронтация, яъни муросaсизлик, сиёсий ва бошқа тўқнашув йўлини танлаганлар билан менинг ҳеч қандай алоқам йўқ. Бундай йўлни танлаганлар ўз амаллари учун ўзлари масъулдирлар.
Намоз НОРМЎМИН
08.11.2016

Комментариев нет:

Отправить комментарий