воскресенье, 27 ноября 2016 г.

ЎЗБЕКИСТОН ҲУКУМАТИНИНГ ИЖТИМОИЙ СИЁСИЙ ИСЛОҲОТЛАР ТАКЛИФИМГА БЕРГАН ЖАВОБИДАГИ ТУШУНМОВЧИЛИК ҲАҚИДА

Ҳурматли дўстлар!
Маълумингиз, мен Ўзбекистон Бош вазири ва муваққат Президенти Шавкат Мирзиёевга шу йил 5 Октябрда Виртуал Қобулхона орқали ватанимизда ўткаазилиши зарурий, деб билганим ижтимоий сиёсий дастуримни таклиф сифатида юборган эдим.

Виртуал Қобулхонадаги маълумотларга кўра, бу таклифим аввал Ишчи Гуруҳи томонидан кўриб чиқилиб, кейин Вазирлар Маҳкамасига оширилган эди. Орадан тахминан бир ой муддат ўтгандан кейин менинг ушбу таклифим Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Бошлиғига, кейин эса Умумий Бўлимга ўтказилгани билдирилди.
Ва ниҳоят кеча, яъни 25 Ноябрь куни Виртуал Қобулхонанинг интернет саҳифасини очиб, ўз таклифимнинг жавобини текшириб кўрганимда, унинг кўриб чиқилганини ва менга жавоб берилганини билдим.
Қуйидаги илова қилинган расмда кўрилгани каби, жавоб "Download", яъни юклаб олинг шаклидадир.
Фақат мен бу жавобни компютерда юклаб олганимдаан кейин, бу ҳужжатни оча олмадим. Компютер мутахассиси бўлган дўстларим ҳам ушбу жавобни компютернинг матнлар ёки расмлар юкланадиган бирор дастурида оча олмадилар. Уларнинг фикрига кўра, менга компютер орқали жавоб юборлиши жараёнида Виртуал Қобулхона ходимлари техник хатога йўл қўйган бўлишлари мумкин.
Бошқа сўз билан айтганда, Ўзбекистон ҳукумати менинг ижтмоий сиёсий ислоҳотлар ўтказиш таклифимни кўриб чиқди ва унга жавоб берди. Аммо ҳозирча бу жавобнинг моҳияти аниқ бўлмай турибди. Шунга қарамасдан Вазирлар Маҳкамасининг менинг ижтимоий сиёсий дастуримни кўриб чиқиб, унга жавоб берганини энг камида ҳукумат билан мухолифат вакили орасида алоқанинг йўлга қўйилгани сифатида талқин қиламан ва буни ижобий ҳол, деб биламан.
Мен Виртуал Қобулхона орқали Ўзбекистон ҳукуматига қайта мурожаат қилиб, уларнинг менга юборган жавобида техник тушунмовчилик борлигини билдирдим ва жавобнинг менга қайта юборилишини сўрадим.
Менинг ушбу қайта мурожаатим Виртуал Қобулхона тарафидан 115162-s/16 рақами билан қайд қилинди.
Вазирлар Маҳкамаси ушбу дастурим бўйича менга қайта жавоб юборадиган бўлса, мен унинг натижалари ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишни ўз вазифам, деб биламан.
Ҳурмат билан
Намоз НОРМЎМИН
26.11.2016

Комментариев нет:

Отправить комментарий