четверг, 19 января 2017 г.

ДАВЛАТ БОШЛИҒИМИ, ОДДИЙ МУШТУМЗЎРМИ?

ДАВЛАТНИНГ ВАЗИФАСИ ИНСОНЛАРНИ МАЖБУРЛАБ ИШЛАТИШ, УЛАРНИНГ ҚОРНИНИ ТЎЙДИРИШ ЭМАСЛИГИНИ ҲАЛИ ҲАМ ТУШУНИБ ЕТМАДИК.

ДАВЛАТНИНГ ВАЗИФАСИ ЎЗ ФУҚОРАЛАРИНИНГ ЭРКИН МЕҲНАТ, ЭРКИН ТАДБИРКОРЛИК, ЭРКИН ТИЖОРАТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШЛАРИНИ, ЭРКИН ФИКРЛАШ, ЭРКИН САЁҲАТ ЭТИШЛАРИНИ ВА БОШҚА ҲУҚУҚЛАРИНИ ҚОНУН ВА ҲУҚУҚ БИЛАН ТАЪМИНЛАШДАН ИБОРАТДИР.
ЭЪТИРОФ ЭТИШИМИЗ КЕРАККИ, БИЗ ДАВЛАТ ТУШУНЧАСИ, УНИНГ ВАЗИФАЛАРИ, ФАОЛИЯТ ТАРТИБИ, ДАВЛАТ ВА ФУҚОРАЛАР МУНОСАБАТЛАРИ МАСАЛАСИДА ҲАЛИ ФЕОДАЛ ДАРАЖАДАМИЗ.
КИМ ДАВЛАТ РАҲБАРИ БЎЛСА, ИШНИ ҚЎЛ ОСТИДАГИ ВАЗИРЛАРГА ВА ҲОКИМЛАРНИ ТЕРГАШДАН БОШЛАЙДИ, УЛАРДАН "НЕГА ХАЛҚҚА УНИ ҚИЛИБ БЕРМАДИНГ, БУНИ ҚИЛИБ БЕРМАДИНГ", ДЕЯ ДЎҚ УРАДИ.
НИМА ХАЛҚ КАСАЛМИ, ЎЗИ ҲЕЧ НАРСА ҚИЛА ОЛМАЙДИМИ, ХАЛҚНИНГ ҲЕЧ ҚАНДАЙ ВАЗИФАСИ ЙЎҚМИ?
СИЗ ДАВЛАТ БОШЛИҒИ БЎЛДИНГИЗМИ, БИРИНЧИ ВАЗИФАНГИЗ ДАВЛАТДА ҚОНУН ВА ҲУҚУҚНИНГ ИШЛАШИНИ ВА УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЛИШИ КЕРАК. АНА ШУНДА ФУҚОРАЛАР ҲАМ, ЖАМИЯТ ҲАМ, ДАВЛАТ ҲАМ ЎЗ ВАЗИФАЛАРИНИ БАЖАРА БОШЛАЙДИ.
АГАР БУНИ ҚИЛА ОЛМАСАНГИЗ ЁКИ ҚИЛИШНИ ИСТАМАСАНГИЗ, ДЕМАК СИЗ ДАВЛАТ БОШЛИҒИ ЭМАС, ОДДИЙГИНА МУШТУМЗЎРСИЗ...
НАМОЗ НОРМЎМИН
17.01.2017

Комментариев нет:

Отправить комментарий