вторник, 7 февраля 2017 г.

ИЛМ ФАН ВА ТЕХНИКА РИВОЖЛАНГАН САЙИН... (Kiril va Lotin harflarida)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Илм фан, техника ва уларнинг воситалари ривожланган сайин инсоният тобора галварслашиб, яъни ўз фитратидан, унга берилган саҳиҳ ақл йўлидан узоқлашиб бормоқда.
Сони 7,5 миллиардга яқинлашаётган одам болалари йўлини йўқотиб, қаёққа юрарини билмай, тўс тўполон қилиб, йўлда бир бирини эзиб, уриб, қириб ётибди.

Бу 7,5 миллиарднинг 1,7 миллиарди бўлган биз мусулмонларнинг аҳволи ундан ҳам баттар. Биз бошқаларни тушуниш, бошқаларни бошқариш у ёқда турсин, ҳали ўзимизни, ўзлигимизни тушуниб етмадик, ўзимиз ўзимизни бошқаришни йўлга қўя олмадик.
Инсониятнинг ҳозирги галварслик, яъни ақлсизлиги ва жоҳиллиги натижасида ўртага чиққан фожеавий ҳолига сабаб унинг моддапарастликка (материализмга) мубтало бўлганлигидир. Бугун сони 7,5 миллиардга яқинлашган инсониятнинг асосий қисми ҳавойи нафсларига эргашиб модда, модда, модда, дея наъра тортмоқда, бутун имкониятларини, яъни ақлини ва жисмоний кучини мана шу йўлда сарфламоқда, оддий инсонлар, халқлар ва давлатлар моддий жиҳатдан кўпроқ бойиш учун бир бири билан рақобат қилишмоқда ва ҳатто урушишмоқда.
Ҳолбуки, оддий ҳисоб китоблар бугунги моддий имконларнинг 7,5 миллиард эмас, 15 миллиард инсоннинг қорнини тўйғузишга етишини исботламоқда.
Хўш, бу ҳолдан чиқишнинг чораси борми? Бор, албатта! Бу чора Ислом динидир, ҳақиқий мусулмонликдир.
Чунки Ислом дини инсониятнинг фақат моддий эҳтиёжларини қондириш йўли эмас, маънавий эҳтиёжларини ҳам қондириш йўлидир. Яъни, агар инсоният Ислом динига эргашадиган бўлса, ҳозиргидек фақат модда, модда, модда, дея наъра тортмайди, бутун имкониятларини, яъни ақлини ва жисмоний кучини мана шу йўлда сарфламайди, оддий инсонлар, халқлар ва давлатлар фақат моддий жиҳатдан бойиш учун бир бири билан рақобат қилмайди ва бунинг учун бир бирини қирғин қилмайди.
Аксинча, инсоният Ислом динига эргашадиган бўлса унинг қорин тўйдириш муаммоси тугатилгани каби (чунки юқорида айтилгани каби бугунги моддий имконлар 7,5 миллиард эмас, 15 миллиард инсоннинг қорнини тўйғузишга етади), маънавий жиҳатдан ҳам инсоният ҳақиқий инсонлик ҳолига келади. Яъни, дунёда ҳозирги моддапарастлик, шаҳватпарастлик, кибр, ёлғон, ҳасадга асосланган уруш жанжаллар ўрнини инсониятга ярашадиган саҳиҳ имон, солиҳ амаллар, тўғрилик, ҳақиқий эркинликлар ва адолат, яхшиликлар эгаллайди. Бу билан инсонят орасида ирқчилик ва миллатчилик каби тарихда ва ҳозирда катта муаммо ҳолига келган ижтимоий ва миллий касалликларга ҳам барҳам берилади.
У ҳолда биз мусулмонлар динимизга шундай содда ва қулай эътиқод қилиб, эргашайликки, орамизда Ислом дини масаласида ихтилоф, тушунмовчилик қолмасин, оз кўп қолса ҳам улар биз мусулмонларнинг иттифоқини буза олмасин.
Ана шунда аввал мусулмонлар бир бирларини тушунадилар, ўзларини бошқаришни йўлга қўядилар, бошқаларни ҳам Ҳақ йўл томон етаклайдилар.
Ана шунда одам болалари ҳозирги галварсликдан қутулади, улар орасида адолат ва тинчлик ўрнатилади ва улардан ҳидоятда бўлганлар икки дунё саодатига эришадилар.
Баъзилар бу гапга қарши чиқишлари, баъзилар кулишлари мумкин. Аммо Қуръони Карим ва Муҳаммад саллолоҳу алайҳи вассаламнинг йўли Ислом динига мана шундай содда ва қулай эътиқод қилиб, Ислом дини масаласида ихтилоф, тушунмовчиликка йўл қўймасликдир. Мусулмончиликнинг асоси шудир.
Кимдир агар саҳобалар ҳам ўзаро ихтилоф ва низо қилишган, ҳозирда ҳам мусулмонлар турли гуруҳларга бўлиниб, бошлари ўзаро низолардан чиқмай ётибди, дейдиган бўлса, бунга бериладиган жавоб шудир:
Бу ҳол биз мусулмонларнинг орасида истисно ҳолидир, асло қоида эмас. Бу ҳол динимизда асос эмас, бир зоҳирий ҳолдир. Бу ҳол осон динни қийинлаштириш, қулай динни чигаллаштиришнинг натижасидир.
Хўш, Ислом динини бундай осон ва қулай тушуниш, унга шу ҳолда эътиқод қилиш ва эргашиш нимадан иборат?
Бу аввало тавҳидий имонга, яъни яккахудоликка эргашишдир. Яъни, Аллоҳ таолонинг Зоти бирдир, У ягона Робб ва Илоҳдир, туғмагандир, туғилмагандир, муқадддас исм ва сифатларида шериги йўқдир. Аллоҳ таолага бу шаклда имон келтирганлар Унинг Фаришталарига, Китобларига, Пайғамбарларига, Охират Кунига ва яхшилик ва ёмонликнинг қадарда эканлигига ҳам имон келтиришлари шартдир
Кимки шу шаклда яккахудоликка эътиқод қилса, унинг Аллоҳдан бошқа Робб ва Илоҳ саналадиган бутларга, санамларга, тоғутларга эътиқод қилиши ва эргашиши ҳаромдир. Бу бутлар, санамлар, тоғутлар турли ҳайкаллар, расмлар, ҳайвонлар, қабрлар ва ҳакоза шаклларда бўлиши мумкин. Мусулмон киши бундай бутпарастлик шаклларини мутлақ шаклда рад қилиши шартдир.
Яна Ислом динининг шарти Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламни Аллоҳнинг охирги пайғамбари. деб имон келтириши ва У Зотнинг сунннатларига эргашишдир.
Ислом динининг яккахудоликдан кейинги шарти намоз ўқиш, закот бериш, Рамазон ойида рўза тутиш, Ҳаж замонида ҳажга боришдир. Булардан намоз ўқиш бутун ҳолларда (оддий кунларда ҳам, касалликда ҳам, йўлчиликда ҳам) фарздир. Қолган амаллар эса шартларга қараб бажарилиши ёки бажарилмаслиги ҳам мумкин (Масалан, камбағаллар закот бера олмайдилар ёки ҳажга бора олмайдилар, йўлчилар ва хасталар тута олмаган рўзаларини бошқа кунда тутадилар ёки тута олмасалар фидя берадилар).
Ислом динининг яна бир шарти Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсаларни ва амалларни ҳалол, деб билиш ва улардан фойдаланиш, ҳаром қилган нарсалар ва ишлардан ҳазар қилишликдир.
Ислом динининг яна бир шарти инсоннинг жонининг, ақлининг, мол мулкининг, насабининг ва обрў эътиборининг дахлсизлиги ва бу дахлсизликка тажовуз қилганларнинг адолатли қонунлар билан жазоланишидир.
Ислом динининг яна бир шарти мусулмонларнинг ўзаро биродарлар ва бир халқ (уммат) эканлигидир. Бу мусулмонлар учун худди намоз ўқиш каби доимий фарздир. Мусулмонлар турли миллат, элат, қабила ва ҳатто кўп сонли давлатлар ҳолида бўлишлари мумкин, аммо бу уларнинг ўзаро биродарлиги ва иттифоқини бузмаслиги шарт.
Ислом динининг яна бир шарти эркак ва аёлнинг никоҳ асосида оила қуриб, биргаликда яшашидир. Эркаклар бўлсин, аёллар бўлсин, бир жинсдан бўлганлар орасида ҳар қандай жинсий алоқа ҳаромдир, таъқиқлангандир.
Ислом динининг яна бир шарти мактабларда ёш авлодларга диний ва дунёвий таълимни биргаликда ўқитишдир. Бу билан жамиятнинг янги аъзолари ҳам диндор ҳамда дунёдор бўлиб етишади (Бу таърифни Ислом динини яхшироқ ва қулайроқ тушуниш ва тушунтириш учун қўлландим). Яъни, бундай таълим инсонларнинг ҳозиргидай ҳавойи нафсларига эргашиб, моддапараст бўлиб кетишига йўл қўймайди.
Ислом динининг яна бир шарти жамиятни ташкиллаштиришни ва бошқарувни Шуро асосида олиб боришдир. Бу иш ҳам бутун мусулмонларга худди намоз ўқиш каби фарздир. Яъни, мусулмонлар ўз раҳбарларини сайлаш, уларга динлари қоидалари чегарасида итоат қилиш ва раҳбарлар бу чегараларни бузиб, адолатдан узоқлашишганда уларга насиҳат қилиш (амру бил маъруф ва наҳйи анил мункар қилиш) ва адолатдан узоқлашган раҳбарлар бу билан тўғри йўлга қайтмасалар, уларни лавозимидан четлаштириб, уларнинг ўрнига бошқа адолатли раҳбарларни сайлаш учун масъуллар. Бунинг учун эса мусулмонлар ўз ораларидан жамият бошқарувини ва усулини биладиган аҳли Шуроларни сайлашни йўлга қўйишни ўрганишлари керак бўлади.
Ислом дининининг яна бир шарти амалларни ихлос, эҳсон, тақво ва хушуъ билан бажариш, нафсларни ёмон ниятлардан тазкия қилиш (поклаш) ва қилган хато қа гуноҳлари учун тавба истиғфор қилишларидир. Аллоҳ таоло марҳаматлиларнинг энг марҳаматлисидир, У Ўзига шерик қўшишдан бошқа, барча хато ва гуноҳларни кечириши мумкинлигини ваъда қилган.
Ислом динига кўра Аллоҳга ширк келтириш, ёлғон гапириш, гуноҳсиз инсонни ўлдириш, ота онага итоатсизлик қилиш, судхўрлик (фоизхўрлик) қилиш, зино қилиш, туҳмат қилиш каби амаллар катта гуноҳлардан ҳисобланади.
Ислом дини мана шундай диндорлик ва дунёдорлик динидир. Шунинг учун ҳам Ислом динида динийлик ва дунёвийлик бир биридан ажратилмайди, яъни ҳозирда ғарб жамиятларида амалда бўлган секуларизм қоидасига амал қилинмайди. Чунки айнан мана шу секуларизм қоидаси, худди атеизм (худоссизлик) каби инсониятнинг моддапараст, материалист бўлиб кетишининг ва бу асосда шахсларнинг ва умумиятла инсониятнинг фитратининг бузилиб кетишининг асосидир..
Кимки бу ёзилганларни ўқиб, унинг муаллифига сиз ақидапарст, радикал, фундаменталист экансиз, дейдиган бўлса, бу менга қилинадиган катта туҳмадир. Бундай дейдиганларнинг ўзлари моддапараст, материалист, радикал ва фундаменталист, хуллас шайтон малайларидир.Чунки мен Ислом динининг, яъни ақидапарстлик эмас, мўътадилиллик, ҳар қандай ғулувга (чегарадан ошишга) ўрин бермайдиган, динийлик ва дунёвийликни бирлаштирган, уларни яраштирган, инсонни ва инсониятни бу дунё ҳаётида ҳам охират ҳаётида ҳам саодатли қиладиган Ҳақ диннинг асосларидан ўз илмим, амалларим ва тақвом даражасига баҳс юритдим.
Мен оддий мусулмонман, диним ҳақимда билганларим шулардан иборатдир. Зохиран бу билганларимга амал қилишга, яъни фарз, вожиб амалларни бажаришга ҳаракат қилмоқдаман. Зеро, Ислом динида асос зоҳирийликдир. Қалбим ва нафсимда нима борилигини Роббимиз билади ва Парвардигори оламдан уларнинг тўғри амалларини ортиришини ва ёмон амаллари учун мағфират қилишини сўрайман.
Даъватимизнинг охири оламларнинг Парвардигори Аллоҳ таолога ҳамд айтишдир. Омин!
Намоз НОРМЎМИН
08.02.2017
ILM FAN VA TEXNIKA RIVOJLANGAN SAYIN...
Bismillahir Rohmanir Rohim
Ilm fan, texnika va ularning vositalari rivojlangan sayin insoniyat tobora galvarslashib, ya’ni o‘z fitratidan, unga berilgan sahih aql yo‘lidan uzoqlashib bormoqda.
Soni 7,5 milliardga yaqinlashayotgan odam bolalari yo‘lini yo‘qotib, qayoqqa yurarini bilmay, to‘s to‘polon qilib, yo‘lda bir birini ezib, urib, qirib yotibdi.
Bu 7,5 milliardning 1,7 milliardi bo‘lgan biz musulmonlarning ahvoli undan ham battar. Biz boshqalarni tushunish, boshqalarni boshqarish u yoqda tursin, hali o‘zimizni, o‘zligimizni tushunib yetmadik, o‘zimiz o‘zimizni boshqarishni yo‘lga qo‘ya olmadik.
Insoniyatning hozirgi galvarslik, ya’ni aqlsizligi va johilligi natijasida o‘rtaga chiqqan fojeaviy holiga sabab uning moddaparastlikka (materializmga) mubtalo bo‘lganligidir. Bugun soni 7,5 milliardga yaqinlashgan insoniyatning asosiy qismi havoyi nafslariga ergashib modda, modda, modda, deya na’ra tortmoqda, butun imkoniyatlarini, ya’ni aqlini va jismoniy kuchini mana shu yo‘lda sarflamoqda, oddiy insonlar, xalqlar va davlatlar moddiy jihatdan ko‘proq boyish uchun bir biri bilan raqobat qilishmoqda va hatto urushishmoqda.
Holbuki, oddiy hisob kitoblar bugungi moddiy imkonlarning 7,5 milliard emas, 15 milliard insonning qornini to‘yg‘uzishga yetishini isbotlamoqda.
Xo‘sh, bu holdan chiqishning chorasi bormi? Bor, albatta! Bu chora Islom dinidir, haqiqiy musulmonlikdir.
Chunki Islom dini insoniyatning faqat moddiy ehtiyojlarini qondirish yo‘li emas, ma’naviy ehtiyojlarini ham qondirish yo‘lidir. Ya’ni, agar insoniyat Islom diniga ergashadigan bo‘lsa, hozirgidek faqat modda, modda, modda, deya na’ra tortmaydi, butun imkoniyatlarini, ya’ni aqlini va jismoniy kuchini mana shu yo‘lda sarflamaydi, oddiy insonlar, xalqlar va davlatlar faqat moddiy jihatdan boyish uchun bir biri bilan raqobat qilmaydi va buning uchun bir birini qirg‘in qilmaydi.
Aksincha, insoniyat Islom diniga ergashadigan bo‘lsa uning qorin to‘ydirish muammosi tugatilgani kabi (chunki yuqorida aytilgani kabi bugungi moddiy imkonlar 7,5 milliard emas, 15 milliard insonning qornini to‘yg‘uzishga yetadi), ma’naviy jihatdan ham insoniyat haqiqiy insonlik holiga keladi. Ya’ni, dunyoda hozirgi moddaparastlik, shahvatparastlik, kibr, yolg‘on, hasadga asoslangan urush janjallar o‘rnini insoniyatga yarashadigan sahih imon, solih amallar, to‘g‘rilik, haqiqiy erkinliklar va adolat, yaxshiliklar egallaydi. Bu bilan insonyat orasida irqchilik va millatchilik kabi tarixda va hozirda katta muammo holiga kelgan ijtimoiy va milliy kasalliklarga ham barham beriladi.
U holda biz musulmonlar dinimizga shunday sodda va qulay e’tiqod qilib, ergashaylikki, oramizda Islom dini masalasida ixtilof, tushunmovchilik qolmasin, oz ko‘p qolsa ham ular biz musulmonlarning ittifoqini buza olmasin.
Ana shunda avval musulmonlar bir birlarini tushunadilar, o‘zlarini boshqarishni yo‘lga qo‘yadilar, boshqalarni ham Haq yo‘l tomon yetaklaydilar.
Ana shunda odam bolalari hozirgi galvarslikdan qutuladi, ular orasida adolat va tinchlik o‘rnatiladi va ulardan hidoyatda bo‘lganlar ikki dunyo saodatiga erishadilar.
Ba’zilar bu gapga qarshi chiqishlari, ba’zilar kulishlari mumkin. Ammo Qur’oni Karim va Muhammad sallolohu alayhi vassalamning yo‘li Islom diniga mana shunday sodda va qulay e’tiqod qilib, Islom dini masalasida ixtilof, tushunmovchilikka yo‘l qo‘ymaslikdir. Musulmonchilikning asosi shudir.
Kimdir agar sahobalar ham o‘zaro ixtilof va nizo qilishgan, hozirda ham musulmonlar turli guruhlarga bo‘linib, boshlari o‘zaro nizolardan chiqmay yotibdi, deydigan bo‘lsa, bunga beriladigan javob shudir:
Bu hol biz musulmonlarning orasida istisno holidir, aslo qoida emas. Bu hol dinimizda asos emas, bir zohiriy holdir. Bu hol oson dinni qiyinlashtirish, qulay dinni chigallashtirishning natijasidir.
Xo‘sh, Islom dinini bunday oson va qulay tushunish, unga shu holda e’tiqod qilish va ergashish nimadan iborat?
Bu avvalo tavhidiy imonga, ya’ni yakkaxudolikka ergashishdir. Ya’ni, Alloh taoloning Zoti birdir, U yagona Robb va Ilohdir, tug‘magandir, tug‘ilmagandir, muqadddas ism va sifatlarida sherigi yo‘qdir. Alloh taolaga bu shaklda imon keltirganlar Uning Farishtalariga, Kitoblariga, Payg‘ambarlariga, Oxirat Kuniga va yaxshilik va yomonlikning qadarda ekanligiga ham imon keltirishlari shartdir
Kimki shu shaklda yakkaxudolikka e’tiqod qilsa, uning Allohdan boshqa Robb va Iloh sanaladigan butlarga, sanamlarga, tog‘utlarga e’tiqod qilishi va ergashishi haromdir. Bu butlar, sanamlar, tog‘utlar turli haykallar, rasmlar, hayvonlar, qabrlar va hakoza shakllarda bo‘lishi mumkin. Musulmon kishi bunday butparastlik shakllarini mutlaq shaklda rad qilishi shartdir.
Yana Islom dinining sharti Muhammad sallollohu alayhi vassalamni Allohning oxirgi payg‘ambari. deb imon keltirishi va U Zotning sunnnatlariga ergashishdir.
Islom dinining yakkaxudolikdan keyingi sharti namoz o‘qish, zakot berish, Ramazon oyida ro‘za tutish, Haj zamonida hajga borishdir. Bulardan namoz o‘qish butun hollarda (oddiy kunlarda ham, kasallikda ham, yo‘lchilikda ham) farzdir. Qolgan amallar esa shartlarga qarab bajarilishi yoki bajarilmasligi ham mumkin (Masalan, kambag‘allar zakot bera olmaydilar yoki hajga bora olmaydilar, yo‘lchilar va xastalar tuta olmagan ro‘zalarini boshqa kunda tutadilar yoki tuta olmasalar fidya beradilar).
Islom dinining yana bir sharti Alloh taolo halol qilgan narsalarni va amallarni halol, deb bilish va ulardan foydalanish, harom qilgan narsalar va ishlardan hazar qilishlikdir.
Islom dinining yana bir sharti insonning jonining, aqlining, mol mulkining, nasabining va obro‘ e’tiborining daxlsizligi va bu daxlsizlikka tajovuz qilganlarning adolatli qonunlar bilan jazolanishidir.
Islom dinining yana bir sharti musulmonlarning o‘zaro birodarlar va bir xalq (ummat) ekanligidir. Bu musulmonlar uchun xuddi namoz o‘qish kabi doimiy farzdir. Musulmonlar turli millat, elat, qabila va hatto ko‘p sonli davlatlar holida bo‘lishlari mumkin, ammo bu ularning o‘zaro birodarligi va ittifoqini buzmasligi shart.
Islom dinining yana bir sharti erkak va ayolning nikoh asosida oila qurib, birgalikda yashashidir. Erkaklar bo‘lsin, ayollar bo‘lsin, bir jinsdan bo‘lganlar orasida har qanday jinsiy aloqa haromdir, ta’qiqlangandir.
Islom dinining yana bir sharti maktablarda yosh avlodlarga diniy va dunyoviy ta’limni birgalikda o‘qitishdir. Bu bilan jamiyatning yangi a’zolari ham dindor hamda dunyodor bo‘lib yetishadi (Bu ta’rifni Islom dinini yaxshiroq va qulayroq tushunish va tushuntirish uchun qo‘llandim). Ya’ni, bunday ta’lim insonlarning hozirgiday havoyi nafslariga ergashib, moddaparast bo‘lib ketishiga yo‘l qo‘ymaydi.
Islom dinining yana bir sharti jamiyatni tashkillashtirishni va boshqaruvni Shuro asosida olib borishdir. Bu ish ham butun musulmonlarga xuddi namoz o‘qish kabi farzdir. Ya’ni, musulmonlar o‘z rahbarlarini saylash, ularga dinlari qoidalari chegarasida itoat qilish va rahbarlar bu chegaralarni buzib, adolatdan uzoqlashishganda ularga nasihat qilish (amru bil ma’ruf va nahyi anil munkar qilish) va adolatdan uzoqlashgan rahbarlar bu bilan to‘g‘ri yo‘lga qaytmasalar, ularni lavozimidan chetlashtirib, ularning o‘rniga boshqa adolatli rahbarlarni saylash uchun mas’ullar. Buning uchun esa musulmonlar o‘z oralaridan jamiyat boshqaruvini va usulini biladigan ahli Shurolarni saylashni yo‘lga qo‘yishni o‘rganishlari kerak bo‘ladi.
Islom dininining yana bir sharti amallarni ixlos, ehson, taqvo va xushu’ bilan bajarish, nafslarni yomon niyatlardan tazkiya qilish (poklash) va qilgan xato qa gunohlari uchun tavba istig‘for qilishlaridir. Alloh taolo marhamatlilarning eng marhamatlisidir, U O‘ziga sherik qo‘shishdan boshqa, barcha xato va gunohlarni kechirishi mumkinligini va’da qilgan.
Islom diniga ko‘ra Allohga shirk keltirish, yolg‘on gapirish, gunohsiz insonni o‘ldirish, ota onaga itoatsizlik qilish, sudxo‘rlik (foizxo‘rlik) qilish, zino qilish, tuhmat qilish kabi amallar katta gunohlardan hisoblanadi.
Islom dini mana shunday dindorlik va dunyodorlik dinidir. Shuning uchun ham Islom dinida diniylik va dunyoviylik bir biridan ajratilmaydi, ya’ni hozirda g‘arb jamiyatlarida amalda bo‘lgan sekularizm qoidasiga amal qilinmaydi. Chunki aynan mana shu sekularizm qoidasi, xuddi ateizm (xudossizlik) kabi insoniyatning moddaparast, materialist bo‘lib ketishining va bu asosda shaxslarning va umumiyatla insoniyatning fitratining buzilib ketishining asosidir..
Kimki bu yozilganlarni o‘qib, uning muallifiga siz aqidaparst, radikal, fundamentalist ekansiz, deydigan bo‘lsa, bu menga qilinadigan katta tuhmadir. Bunday deydiganlarning o‘zlari moddaparast, materialist, radikal va fundamentalist, xullas shayton malaylaridir.Chunki men Islom dinining, ya’ni aqidaparstlik emas, mo‘’tadilillik, har qanday g‘uluvga (chegaradan oshishga) o‘rin bermaydigan, diniylik va dunyoviylikni birlashtirgan, ularni yarashtirgan, insonni va insoniyatni bu dunyo hayotida ham oxirat hayotida ham saodatli qiladigan Haq dinning asoslaridan o‘z ilmim, amallarim va taqvom darajasiga bahs yuritdim.
Men oddiy musulmonman, dinim haqimda bilganlarim shulardan iboratdir. Zoxiran bu bilganlarimga amal qilishga, ya’ni farz, vojib amallarni bajarishga harakat qilmoqdaman. Zero, Islom dinida asos zohiriylikdir. Qalbim va nafsimda nima boriligini Robbimiz biladi va Parvardigori olamdan ularning to‘g‘ri amallarini ortirishini va yomon amallari uchun mag‘firat qilishini so‘rayman.
Da’vatimizning oxiri olamlarning Parvardigori Alloh taologa hamd aytishdir. Omin!
Namoz NORMO‘MIN
08.02.2017
BeğenDaha fazla ifade göster
Yorum Yap

Комментариев нет:

Отправить комментарий