суббота, 15 апреля 2017 г.

ИНСОН БЎЛИБ ЎТМАСАМ...

Гапни топиб айтмасам,
Тилимни нима қилай.
Ёрни чиндан севмасам,
Дилимни нима қилай.

Одам бўлиб ўтмасам,
Ўлимни нима қилай.
Дўстга гуллар тутмасам,
Қўлимни нима қилай.
Элим, юртим демасам,
Элимни нима қилай.
Узоқларга кетмасам,
Йўлимни нима қилай.
Хазиналар топмасам,
Кўнглимни нима қилай.
Юлдуз қилиб тутмасам,
Билимни нима қилай.
Ёрни чиндан севмасам,
Дилимни нима қилай.
Инсон бўлиб ўлмасам,
Ўлимни нима қилай...
Намоз НОРМЎМИН
15.04.2017

Комментариев нет:

Отправить комментарий