среда, 26 апреля 2017 г.

БИР ДАРАХТНИНГ ЎРНИ

Уч ҳафта бўлди невараларимни кўргани Норвегияга келганимга. Болаларим Ослонинг шимолида, пойтахтдан унча узоқ бўлмаган бир маҳаллада бундан 10 йилча олдин ижарага олганимиз уйда яшашади. Катта йўлдан уйимиз томонга бурилишда, чап қўлда бир дарахт бор эди. Улуғ гавдали, шохлари бетартиб ўсган, чамамда ўн йилларга гувоҳ бўлган дарахт эди...

Бу марта келганимда уй томонга бурилар экан дарахтнинг ўрни ҳувиллаб қолганини кўрдим. Негадир юрагим орқага тортиб кетди. Уйдан чиқсам у дарахтни кўрардим, уйга келсам яна кўзим унга тушарди. У дарахнинг ёнида бир оқ уй бор эди. Энди у оқ уй етим қолгандай, ёлғиз сўппайиб турарди. Келганимнинг иккинчи куни уйимизнинг деразасидан у дарахтнинг ўрнига қарадим...Кошки қарамасам эди: Манзара ғариб, оқ уй ёлғиз, худди дарахтини соғиниб йиғлаётгандай эди назаримда. Атрофда кимса кўринмасди. Ёлғизлик муҳити ўраб олганда у дарахтнинг ўрнини. Кимсасизлик. Қайтиб ичкарига кирдим. Ўн йилга яқин мени кутиб ва кузатиб олган у дарахт ҳақида ўйлай бошладим. Деразадан яна менга қадрдон бўлиб қолган дарахтнинг бўшаб қолган ўрнига қарадим. У ерда бир маъюслик ва маъносизлик кўрдим. Нигоҳимни ёлғиз қолган оқ уй томонга бура олмадим...
Намоз НОРМЎМИН
22.04.2017

Комментариев нет:

Отправить комментарий