среда, 26 апреля 2017 г.

ГУРУҲЧИЛИК, ФИРҚАЧИЛИКНИ БИР ЧЕККАГА ҚЎЙИБ ТУРАЙЛИК

(Бир изоҳим)
Шу билан бирга бу фирқа бўладими, бошқа гуруҳлар ва жамоатлар бўладими, ўзларига хос бўлган ғоя ва тушунчаларни бир чеккага қўйиб, мусулмонлар учун умумий бўлган хусусиятларда ҳаммамиз бирга ҳамкорлик қилишимиз керак, деб ўйлайман.
Бу хусусиятлар қуйидагича: 1. Ла илоҳа илоллоҳ, Муҳаммадун Расулуллоҳ ҳақиқатини ақидавий ихтилофларга тушмасдан ўрганиш, имон келтириш ва уни билмаганларга ўргатиш ва бу ҳақиқатни бузадиган ширк, куфр ва мунофиқлик амалларидан узоқ туриш. 2. Имонни бузадиган ёлғон, кибр, риё ва адолатсизлик каби ишлардан узоқ туриш. 3. Намоз ўқиш ва бошқа фарз амалларни адо қилиш. 4. Очиқ ҳаром бўлган амаллардан ва нарсалардан узоқ туриш. 5. Мана шу тўрт хусусият асосида барча мусулмонларнинг ўзаро ҳамкорлиги шўро асосидаа йўлга қўйишдир. Динимизни мана шундай соф ва содда тушуниб, имон келтириб ва амал қилиб Аллоҳ таолодан дунё тизимини ўзгартиришини сўрашимиз керак. Чунки ҳозирги давлатларнинг золим тизмилари бир бирига очиқ ва яширин йўллар билан боғланиб кетган. Яъни, ҳозирги кунда алоҳида олинган бир давлатда зулм режимини ўзгартириш, у ерга исломий қоидаларни жорий қилиш имконсиз ҳолга келган. Чунки бир давлатда мусулмонлар тараққий қилиши билан дарров дунё тузуми ҳаракатга кечади ва у ерда фитна фасод, ҳатто очиқ ҳужумни бошлайди. Ҳозирги дунё тизими мусулмон дунёсига қарши глобал курашни бошлаган.Шундай экан биз мусулмонлар соф ақида ва юқорида айтилган асосий амаллар аасосида дунёда глобал даъватни олиб боришимиз керак. Чунки Аллоҳ таолонинг иродаси билан бугун дунёда мусулмонлар бормаган давлат қолмади. Бу орқали инсоният орасида Ислом динини ёйиш билан Аллоҳ толодан дунёдаги аҳволни Ўзи рози бўлдиган шаклда ўзгартиришини сўрашимиз керак. Аллоҳ таоло билгувчироқдир! Омин!
Намоз НОРМЎМИН
21.04.2017

Комментариев нет:

Отправить комментарий