суббота, 17 июня 2017 г.

ХАФА БЎЛМАНГ, ЖАНОБ ПРЕЗИДЕНТ!

Яқинда ўтказган навбатдаги селектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги маҳкама (суд) ходимларини ушбу сўзлар билан танқид қилди:
"ХАФА БЎЛМАНГЛАР, СУДЬЯЛАР, КИМСИЗЛАР ЎЗИ?! НЕГА ХОҲЛАГАН ИШИНГИЗНИ ҚИЛАСИЗ?! КИМ СИЗЛАРГА БУНДАЙ ҲУҚУҚ БЕРЯПТИ?!"

Бир қарашда адолатсизлик урчиб кетган Ўзбек жамиятида бу танқид ниҳоятда муҳим бўлиб туюлади. Аслида эса, адолатли давлатда Давлат Раиси (Президенти) Маҳкамалар ва ҳакамларнинг (Судларнинг ва судъяларнинг) фаолиятига аралашмаслиги керак. Яъни, ҳақиқий эркинликлар ва ҳақиқий адолат устун бўлган давлатда уч ҳокимият тармоғи: Олий Мажлис (парламент), Давлат Раиси (Президенти) ва Маҳкамалар (Судлар) бир биридан мустақил фаолият олиб боради...
Ўзбекистонда эса ҳозир Президент Олий судни, вилоят ҳокимлари вилоят судларини, туман ҳокимлари туман судларини ва судяларини ўзлари истаган шаклда назорат қила олади. Бу эса адолатсизликларнинг бошланғич нуқтасидир...
ХАФА БЎЛМАНГ, ЖАНОБ ПРЕЗИДЕНТ! НЕГА СИЗ СУДЛАРНИНГ ИШИГА АРАЛАШАЯПСИЗ? СИЗНИНГ БУНГА ҲАҚҚИНГИЗ ЙЎҚ КУ!!!
Намоз НОРМЎМИН
17.06.2017

Комментариев нет:

Отправить комментарий