четверг, 29 июня 2017 г.

КОРЕЯДАГИ БИР БИРОДАРИМ

Рамазоннинг сўнг ўн кунларидан бири эди. Шахсийда бир йигит салом бериб, ҳол авҳол сўради.. Танишдик. Қўшни давлатдан, мусулмон миллатдошим экан.
"Нега кетдингиз бу узоқ мамлакатга", дедим. Дедики: "Пул топиш учун. Уйланиб, уй жой қилиш учун..."

Намоз, рўзадан сўрадим. "Алҳамдулиллаҳ, беш вақт намоздаман, рўза ҳам тутяпман", деди.
Орадан бир икки кун ўтиб, ҳайит кунига яқин қолганда яна суҳбатлашдик. Салом аликдан кейин: "Турган жойингиз пойтахт Сеулдан узоқдами?", деб сўрадим. "Ҳа узоқда", деди яшаётган шаҳрининг исмини айтди. Харитадан қарадим, ҳақиқатан узоқ экан у шаҳар Сеулдан..
"Масжид борми у ерда", дедим. "Йўқ", деди. "Мусулмонлар борми сиз билан бирга?", дедим. "Ҳа, бор. Аммо намоз ўқийдиган, рўза тутадигани йўқ", деди. Кейин "Мен ҳаракат қиляпман, давъат этаяпман, балки намоз ўқийдиганлари чиқиб қолар", деди...
Ўзимни шу биродаримнинг ўрнига қўйиб кўрдим. Ватандан узоқда, бегона мамлакатда, Ислом йўқ, дин йўқ, мусулмонлар йўқ, бори ҳам намоз ва рўзадан бебаҳраманд...Масжид йўқ, таровеҳ йўқ, ҳайит намози йўқ..Бир ўзим ярим кеча туриб саҳарлик қиламан, рўза тутаман, намоз ўқийман, кечқурун яна ёлғиз ифтор қиламан...
Кўзларимга ёш келди бу биродаримнинг ҳолини ўйлаб...Аллоҳ таоло сизга ёрдам этсин, имонингизни ортирсин, марҳамати ва мағфирати билан сизни ёлғиз қолдирмасин, шу узоқ жойларда сизни қўрисин, менинг мусулмон укам...
Намоз НОРМЎМИН
29.07.2017

РАМАЗОННИ СОҒИНИБ
Қани Рамазон ойининг раҳмати, барокати ва марҳамати...Қани хатмоналар, ифторлар, саҳарликлар, рўзанинг сири, сабри ва гўзаллиги, тавбалари, истиғфорлари...Қаёққа кетишди, бу ширин, лаззатли рўза кунлари ва тунлари. Айтингизлар, биз ҳам у томонга борайлик....
Намоз НОРМЎМИН
29.06.2017

Комментариев нет:

Отправить комментарий