воскресенье, 5 ноября 2017 г.

“ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ” МУҲАРРИРИ ИСМАТ ХУШЕВ ВА ОЗОД ТЎРАЕВНИНГ ЖОҲИЛЛИГИ ҲАҚИДА (Kiril va Lotinda)

05.11.2017
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Ўзбекистон ва ватанимиздан ташқаридаги миллатдошларимиз орасида анча танилган “Дунё Ўзбеклари” (http://www.dunyouzbeklari.com) интернет саҳифасида кейинги кунларда Ислом динини ва мусулмонларни ҳақорат моҳиятида Озод Тўраев номли жоҳил кишининг мақолалари эълон қилинди.

Бу кимсанинг номидан эълон қилинган биринчи мақола “Исломпарастнинг мантиқсизлиги! Ёхуд ўзбек ҳалқига нажот борми?” (http://www.dunyouzbeklari.com/?p=187435),
иккинчи мақола эса “Тангри ва Аллоҳ исмлари…”
http://www.dunyouzbeklari.com/?p=187438
деб аталади.
Бу мақолалар Исломий ўлчов билан айтганда куфр моҳиятидаги сўзлар ва иддаолар билан тўладир.
“Тангри ва Аллоҳ исмлари…” мақолада хусусан шундай дейилади:
“Яратган Эгам битта ва бу дунёнинг Яратувчисидир. Яратган Эгамни баъзан Худо деб ҳам атаймиз. Худонинг биринчи исми Тангри бўлган. Тангри миллион йиллар аввал бу дунёни (ерни ва ҳайвонот оламини) яратган ва 5000 йил аввал эса кишини яратган. Тангри – тенглик дегани ҳамдир. Киши ва барча мавжудотлар бу дунёда бир-бирига ҳалақит қилмасдан тенг яшашлари керак деган кўрсатма Тангрининг илк кўрсатмасидир.
Тангри дини оғиздан оғизга ҳозиргача ўтиб келмоқда. Тангри дини ҳақида ўрганиш учун ота-боболарнинг ҳикояларини тинглаш керак ва мавжуд адабиётларни холисона ўқиш керак. Ҳар ким Тангрини ўзи ўрганиб ўзи бировнинг иштирокисиз хулоса қилиши керак. Тангрига тўғридан тўғри ёлғиз осмонга қараб сиғинилади.
Тангри динида даллол йўқ. Биров тарафидан ёзилган “илоҳий” китоб ҳам йўқ. Албатта ҳар ҳил кишилар ҳар хил китоблар ва мақолалар ёзишган. Ушбу вебсаҳифада Тангри дини ҳақида яхши мақолалар жамланган ( http://tengrifund.ru ). “Олтин Битик” деган китобда Тангри дини ҳақида анча кўп маълумотлар жамланган. Бу мақолалар ва китоблар Тангрини холисона ўргатишади.
Тангрини ўрганишда кимнидир ёки ниманидир Тангридан устун кўрмаслик керак. Тангрини дунёдаги барча кишиларни Яратувчиси ва севувчиси деб қараш тўғри бўлади . Тангри барчани шу жумладан яҳудийларни ҳам христианларни ҳам немисларни ҳам худди туркийлар сингари яхши кўради. Чунки Тангрим барчани яратган.
Тангрининг бошқа исмлари кейин пайдо бўлган ва ҳар ҳил миллий мазмун касб этади. Бошқа исмлар Тангрини кўпинча тўғри ифода этмайди. Демак бу исмларни Тангри деб билмаслик керак.
Масалан: Аллоҳ деган исм кейинчалик пайдо бўлган. 1300 йил аввал Аллоҳ номи яҳудийларнинг ” Илаҳ” сўзидан ясалган . Аллоҳ ҳеч қачон Худо ёки Тангри бўла олмайди. Чунки аллоҳ фақат арабча ўқи дейди. Арабларга қараб кунига 5 марта сажда қил дейди. Арабистонга ҳажга бор ва арабларни ҳимоя қилиб жиҳод қил дейди. Исминг арабча бўлсин ва арабча яша дейди. Жуҳудлар ва кофирларнинг Қуронда лаънатланганлиги бу китобнинг ёлғон эканлигини яна бир марта исботлайди. Худо ўзи яратиб ўзи лаънатламайди!
Тангрида эса тенглик бор. Қайси миллат бўлмасин тенг кўрилади. Бир миллатнинг тили ва маданияти устин қўйилмайди. Энди айтинг виждонан қайси исм Худони билдиради? Тангрими ёки аллоҳми?”
Озод Тўраев исмли имонсиз ва унинг куфрий мақолаларини эълон қилиш билан унга шерикликни қабул қилган “Дунё Ўзбеклари” Исмат Хушевнинг мақсадлари нима ўзи?
Аввало шуни айтиш керакки, бу мақолаларнинг муаллифи Озод Тўраев жуда катта эҳтимолдир ки, махсус хизматлар ходимидир. Яъни, Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейин ватанимизда Ислом дини ва мусулмонларнинг тараққиётига қарши бутун имконлари билан курашган ва курашаётган Ислом Каримов диктатурасининг малайларидан биридир. Унинг сўнгги кунларда “Дунё Ўзбеклари” саҳифасида фаоллашиб қолишининг сабаби эса 1 Октябрь куни Нью-Йорк шаҳрида юк автомобилини пиёдалар ва велосипедчиларнинг устига қасддан ҳайдаб, 8 одамни ўлдирган ва 11 одамни жароҳатлагани айтилаётган ўзбекистонлик Сайфулло Соиповнинг жиноятига алоқадардир.
Биз “Туркистонликлар Жамияти” ўлароқ кўпгина ватандошларимиз қаторида бу жиноятни қораладик. (http://turkistanlilar.org/%D2%9B%D1%83%D1%80%D0%BE%D0%BB%D…/)
Аммо Озод Тўраев ва “Дунё Ўзбеклари” Исмат Хушевнинг мақсадлари фақатгина бу жиноятни қоралашдан иборат эмаслигини юқорида айтилган икки мақоланинг моҳиятидан билиб олиш мумкин. Чунки бу мақолаларда аслида Сайфулло Соиповнинг қилмиши эмас, Ислом динининг асослари ва икки дунёнинг ва улардаги бор нарсаларнинг яратувчиси Аллоҳ Таолонинг борлиги инкор қилинмоқда. Бунинг ўрнига инсонлар қанақадир Тангри ва бу Тангрининг динига давъат қилинмоқда. Бунинг сабаби эса Сайфулло Соиповнинг жинояти Ўзбекистонда ва дунёда катта шов шувларга сабаб бўлгани ва бу воқеанинг ўз ўрнида Ўзбекистондаги Ислом динига ва мусулмонларга тазйиқларнинг давом этаётганини кун тартибига келтирганидир. Бундай тазйиқларни БМТнинг Дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид ўтган ойда Ўзбекистондаги вазият билан танишиб эътироф қилганди. (http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-41600518)
Демак, Озод Тўраев ва “Дунё Ўзбеклари” муҳарри Исмат Хушевнинг мақсадлари Сайфулло Соиповнинг қилмишидан кейин Ўзбекистонда қайта кун тартибига келган Ислом динига тўсиқ ва мусумонларга тазйиқлар масаласидан инсонларни чалғитиш, бунинг ўрнига уларнинг зеҳнини қанақадир Тангри дини билан машғул қилишдан иборат.
Шуни Алоҳида таъкидлаш керакки, Ислом дини нозил бўлгандан бери бундай имонсиз ва жоҳил кимсаларнинг ягона Ҳақ дини бўлган Ислом динимизни бундай қоралашлари ва мусулмонларни турли сабаблар билан обрўсизлаштиришга уринишлари ҳар доим кузатилиб келинган. Бунга жавобни эса Қуръони Карим жуда аниқ қилиб берган:
“Исломга даъват қилинганда Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ киши борми? Ҳолбуки. Аллоҳ золимларни ҳидоятга солмас. Улар (яъни кофирлар ва мунофиқлар) Оғизлари билан Аллоҳнинг нурини ўчирмоқчи бўлурлар. Ҳолбуки, Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини тугал этгувчидир.” (Соф сураси, 7 ва 8 оятлар)
Яъни, Озод Тўраев ва “Дунё Ўзбеклари” муҳаррири Исмат Хушев кофир ва мунофиқ кимсалар доимо қилгани каби Қуръон таъбири билан айтганда “Оғизлари билан Аллоҳнинг нурини ўчирмоқчи бўлмоқдалар”. Аммо уларнинг бунинг уддасидан чиқа олмаслигининг далили Аллоҳ таолонинг Ўз марҳаматини кўрсатиб, деярли бир аср давом этган қизил коммунист ва атеист (даҳрий) СССР тузумидан мусулмон халқимизни қутқаргани ва инсонларимизни қайтадан Ислом дини йўлига бошлаганидир. Наҳот Озод Тўраев ва Исмат Хушевга Ислом динини тан олишлари ва уни қораламасликлари учун шу ҳақиқатнинг ўзи етарли бўлмаса?!
Балки “Дунё Ўзбеклари” муҳаррири Исмат Хушев Озод Тўраевнинг юқорида айтилган куфрий мақолаларини эълон қилиш билан мен сўз, фикр ва эътиқод эркинлигини ҳимоя қиляпман, дейиши ҳам мумкиндир. Аммо ҳақиқат шундан иборатки, куфрга даъват куфр бўлгани каби, бундай ботил давъатга унинг моҳиятини билиб туриб шериклик қилиш ҳам куфр, яъни кечириб бўлмас гуноҳдир. Қолаверса, сўз ва фикр эркинлиги ҳам чегарасиз эмас…
Озод Тўраевнинг куфрий мақолаларининг Ўзбекистоннинг янги Президенти Шавкат Мирзиёев сиёсатида Ислом дини ва мусулмонларга нисбатан баъзи ижобий қадамлар, хусусун масжидларга болаларнинг киритилиши, азоннинг микрофонлар ёрамида масжидларда ташқарида айтилишига ва Конституция куни билан қамоқдаги мусулмон фаолларнинг авф этилиши эҳтимоли бўлган шу кунларда эълон қилиниши ҳам бу мақолани ёзган ва эълон қилган жоҳилларнинг аслида халқимизнинг эътиқоди, маънавияти билан бирга янги раҳбариятнинг дин масаласидаги ижобий сиёсатига қарши эканликларига далил ҳамдир.
Биз мусулмонлар Ислом дининг ягона Ҳақ дин эканлигини, ягона Роббимиз ва Илоҳимиз Аллоҳ таоло эканлигини, Аллоҳнинг охирги илоҳий Китоби Қуръони Карим эканлигини ва Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам Аллоҳ таолонинг охирги Пайғамбари эканлигини бутун имонимиз билан тасдиқлаймиз. Амалларимизда хато ва ҳаётимизда катта кичкина гуноҳларимиз бўлсада, бу илоҳий ҳақиқатдан асло юз ўгирмаймиз ва Аллоҳ таоло берган илм ва имон билан инсонларни Ислом динининг Ҳақ йўлига даъват қилишда давом этаверамиз.
Озод Тўраев ва “Дунё Ўзбеклари” муҳаррири Исмат Хушевни эса ҳар замон кофир ва мунофиқ кимсалар қилиб келган Ислом динига ва мусулмонларга туҳмат қилишдан воз кечишга, номи Ислом дини билан тарихга кирган ва улуғланган ватанимиз Ўзбекистон мусулмонларини тинч қўйишга, ўзларини ҳам динимизга имон келтириш билан ҳақиқий инсон, ҳақиқий мусулмон бўлишга давъат қиламиз.
Ҳидоят ва тавфиқ Аллоҳ таолодандир. Даъватимизнинг охириги Оламларнинг Робби Аллоҳ талого ҳамд айтишдир. Омин!
Намоз НОРМЎМИН
05.11.2017

“DUNYO O‘ZBEKLARI” MUHARRIRI ISMAT XUSHEV VA OZOD TO‘RAYEVNING JOHILLIGI HAQIDA
Bismillahir Rohmanir Rohim
O‘zbekiston va vatanimizdan tashqaridagi millatdoshlarimiz orasida ancha tanilgan “Dunyo O‘zbeklari” (http://www.dunyouzbeklari.com) internet sahifasida keyingi kunlarda Islom dinini va musulmonlarni haqorat mohiyatida Ozod To‘rayev nomli johil kishining maqolalari e’lon qilindi.
Bu kimsaning nomidan e’lon qilingan birinchi maqola “Islomparastning mantiqsizligi! Yoxud o‘zbek halqiga najot bormi?” (http://www.dunyouzbeklari.com/?p=187435),
ikkinchi maqola esa “Tangri va Alloh ismlari…”
http://www.dunyouzbeklari.com/?p=187438
deb ataladi.
Bu maqolalar Islomiy o‘lchov bilan aytganda kufr mohiyatidagi so‘zlar va iddaolar bilan to‘ladir.
“Tangri va Alloh ismlari…” maqolada xususan shunday deyiladi:
“Yaratgan Egam bitta va bu dunyoning Yaratuvchisidir. Yaratgan Egamni ba’zan Xudo deb ham ataymiz. Xudoning birinchi ismi Tangri bo‘lgan. Tangri million yillar avval bu dunyoni (yerni va hayvonot olamini) yaratgan va 5000 yil avval esa kishini yaratgan. Tangri – tenglik degani hamdir. Kishi va barcha mavjudotlar bu dunyoda bir-biriga halaqit qilmasdan teng yashashlari kerak degan ko‘rsatma Tangrining ilk ko‘rsatmasidir.
Tangri dini og‘izdan og‘izga hozirgacha o‘tib kelmoqda. Tangri dini haqida o‘rganish uchun ota-bobolarning hikoyalarini tinglash kerak va mavjud adabiyotlarni xolisona o‘qish kerak. Har kim Tangrini o‘zi o‘rganib o‘zi birovning ishtirokisiz xulosa qilishi kerak. Tangriga to‘g‘ridan to‘g‘ri yolg‘iz osmonga qarab sig‘iniladi.
Tangri dinida dallol yo‘q. Birov tarafidan yozilgan “ilohiy” kitob ham yo‘q. Albatta har hil kishilar har xil kitoblar va maqolalar yozishgan. Ushbu vebsahifada Tangri dini haqida yaxshi maqolalar jamlangan ( http://tengrifund.ru ). “Oltin Bitik” degan kitobda Tangri dini haqida ancha ko‘p ma’lumotlar jamlangan. Bu maqolalar va kitoblar Tangrini xolisona o‘rgatishadi.
Tangrini o‘rganishda kimnidir yoki nimanidir Tangridan ustun ko‘rmaslik kerak. Tangrini dunyodagi barcha kishilarni Yaratuvchisi va sevuvchisi deb qarash to‘g‘ri bo‘ladi . Tangri barchani shu jumladan yahudiylarni ham xristianlarni ham nemislarni ham xuddi turkiylar singari yaxshi ko‘radi. Chunki Tangrim barchani yaratgan.
Tangrining boshqa ismlari keyin paydo bo‘lgan va har hil milliy mazmun kasb etadi. Boshqa ismlar Tangrini ko‘pincha to‘g‘ri ifoda etmaydi. Demak bu ismlarni Tangri deb bilmaslik kerak.
Masalan: Alloh degan ism keyinchalik paydo bo‘lgan. 1300 yil avval Alloh nomi yahudiylarning ” Ilah” so‘zidan yasalgan . Alloh hech qachon Xudo yoki Tangri bo‘la olmaydi. Chunki alloh faqat arabcha o‘qi deydi. Arablarga qarab kuniga 5 marta sajda qil deydi. Arabistonga hajga bor va arablarni himoya qilib jihod qil deydi. Isming arabcha bo‘lsin va arabcha yasha deydi. Juhudlar va kofirlarning Quronda la’natlanganligi bu kitobning yolg‘on ekanligini yana bir marta isbotlaydi. Xudo o‘zi yaratib o‘zi la’natlamaydi!
Tangrida esa tenglik bor. Qaysi millat bo‘lmasin teng ko‘riladi. Bir millatning tili va madaniyati ustin qo‘yilmaydi. Endi ayting vijdonan qaysi ism Xudoni bildiradi? Tangrimi yoki allohmi?”
Ozod To‘rayev ismli imonsiz va uning kufriy maqolalarini e’lon qilish bilan unga sheriklikni qabul qilgan “Dunyo O‘zbeklari” Ismat Xushevning maqsadlari nima o‘zi?
Avvalo shuni aytish kerakki, bu maqolalarning muallifi Ozod To‘rayev juda katta ehtimoldir ki, maxsus xizmatlar xodimidir. Ya’ni, O‘zbekiston mustaqil bo‘lgandan keyin vatanimizda Islom dini va musulmonlarning taraqqiyotiga qarshi butun imkonlari bilan kurashgan va kurashayotgan Islom Karimov diktaturasining malaylaridan biridir. Uning so‘nggi kunlarda “Dunyo O‘zbeklari” sahifasida faollashib qolishining sababi esa 1 Oktyabr kuni Nyu-York shahrida yuk avtomobilini piyodalar va velosipedchilarning ustiga qasddan haydab, 8 odamni o‘ldirgan va 11 odamni jarohatlagani aytilayotgan o‘zbekistonlik Sayfullo Soipovning jinoyatiga aloqadardir.
Biz “Turkistonliklar Jamiyati” o‘laroq ko‘pgina vatandoshlarimiz qatorida bu jinoyatni qoraladik. (http://turkistanlilar.org/%D2%9B%D1%83%D1%80%D0%BE%D0%BB%D…/)
Ammo Ozod To‘rayev va “Dunyo O‘zbeklari” Ismat Xushevning maqsadlari faqatgina bu jinoyatni qoralashdan iborat emasligini yuqorida aytilgan ikki maqolaning mohiyatidan bilib olish mumkin. Chunki bu maqolalarda aslida Sayfullo Soipovning qilmishi emas, Islom dinining asoslari va ikki dunyoning va ulardagi bor narsalarning yaratuvchisi Alloh Taoloning borligi inkor qilinmoqda. Buning o‘rniga insonlar qanaqadir Tangri va bu Tangrining diniga dav’at qilinmoqda. Buning sababi esa Sayfullo Soipovning jinoyati O‘zbekistonda va dunyoda katta shov shuvlarga sabab bo‘lgani va bu voqeaning o‘z o‘rnida O‘zbekistondagi Islom diniga va musulmonlarga tazyiqlarning davom etayotganini kun tartibiga keltirganidir. Bunday tazyiqlarni BMTning Din va e’tiqod erkinligi masalasi bo‘yicha maxsus ma’ruzachisi Ahmad Shahid o‘tgan oyda O‘zbekistondagi vaziyat bilan tanishib e’tirof qilgandi. (http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-41600518)
Demak, Ozod To‘rayev va “Dunyo O‘zbeklari” muharri Ismat Xushevning maqsadlari Sayfullo Soipovning qilmishidan keyin O‘zbekistonda qayta kun tartibiga kelgan Islom diniga to‘siq va musumonlarga tazyiqlar masalasidan insonlarni chalg‘itish, buning o‘rniga ularning zehnini qanaqadir Tangri dini bilan mashg‘ul qilishdan iborat.
Shuni Alohida ta’kidlash kerakki, Islom dini nozil bo‘lgandan beri bunday imonsiz va johil kimsalarning yagona Haq dini bo‘lgan Islom dinimizni bunday qoralashlari va musulmonlarni turli sabablar bilan obro‘sizlashtirishga urinishlari har doim kuzatilib kelingan. Bunga javobni esa Qur’oni Karim juda aniq qilib bergan:
“Islomga da’vat qilinganda Allohga nisbatan yolg‘on to‘qigan kimsadan ham zolimroq kishi bormi? Holbuki. Alloh zolimlarni hidoyatga solmas. Ular (ya’ni kofirlar va munofiqlar) Og‘izlari bilan Allohning nurini o‘chirmoqchi bo‘lurlar. Holbuki, Alloh, kofirlar yoqtirmasa ham, O‘z nurini tugal etguvchidir.” (Sof surasi, 7 va 8 oyatlar)
Ya’ni, Ozod To‘rayev va “Dunyo O‘zbeklari” muharriri Ismat Xushev kofir va munofiq kimsalar doimo qilgani kabi Qur’on ta’biri bilan aytganda “Og‘izlari bilan Allohning nurini o‘chirmoqchi bo‘lmoqdalar”. Ammo ularning buning uddasidan chiqa olmasligining dalili Alloh taoloning O‘z marhamatini ko‘rsatib, deyarli bir asr davom etgan qizil kommunist va ateist (dahriy) SSSR tuzumidan musulmon xalqimizni qutqargani va insonlarimizni qaytadan Islom dini yo‘liga boshlaganidir. Nahot Ozod To‘rayev va Ismat Xushevga Islom dinini tan olishlari va uni qoralamasliklari uchun shu haqiqatning o‘zi yetarli bo‘lmasa?!
Balki “Dunyo O‘zbeklari” muharriri Ismat Xushev Ozod To‘rayevning yuqorida aytilgan kufriy maqolalarini e’lon qilish bilan men so‘z, fikr va e’tiqod erkinligini himoya qilyapman, deyishi ham mumkindir. Ammo haqiqat shundan iboratki, kufrga da’vat kufr bo‘lgani kabi, bunday botil dav’atga uning mohiyatini bilib turib sheriklik qilish ham kufr, ya’ni kechirib bo‘lmas gunohdir. Qolaversa, so‘z va fikr erkinligi ham chegarasiz emas…
Ozod To‘rayevning kufriy maqolalarining O‘zbekistonning yangi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev siyosatida Islom dini va musulmonlarga nisbatan ba’zi ijobiy qadamlar, xususun masjidlarga bolalarning kiritilishi, azonning mikrofonlar yoramida masjidlarda tashqarida aytilishiga va Konstitutsiya kuni bilan qamoqdagi musulmon faollarning avf etilishi ehtimoli bo‘lgan shu kunlarda e’lon qilinishi ham bu maqolani yozgan va e’lon qilgan johillarning aslida xalqimizning e’tiqodi, ma’naviyati bilan birga yangi rahbariyatning din masalasidagi ijobiy siyosatiga qarshi ekanliklariga dalil hamdir.
Biz musulmonlar Islom dining yagona Haq din ekanligini, yagona Robbimiz va Ilohimiz Alloh taolo ekanligini, Allohning oxirgi ilohiy Kitobi Qur’oni Karim ekanligini va Muhammad sallollohu alayhi vassalam Alloh taoloning oxirgi Payg‘ambari ekanligini butun imonimiz bilan tasdiqlaymiz. Amallarimizda xato va hayotimizda katta kichkina gunohlarimiz bo‘lsada, bu ilohiy haqiqatdan aslo yuz o‘girmaymiz va Alloh taolo bergan ilm va imon bilan insonlarni Islom dinining Haq yo‘liga da’vat qilishda davom etaveramiz.
Ozod To‘rayev va “Dunyo O‘zbeklari” muharriri Ismat Xushevni esa har zamon kofir va munofiq kimsalar qilib kelgan Islom diniga va musulmonlarga tuhmat qilishdan voz kechishga, nomi Islom dini bilan tarixga kirgan va ulug‘langan vatanimiz O‘zbekiston musulmonlarini tinch qo‘yishga, o‘zlarini ham dinimizga imon keltirish bilan haqiqiy inson, haqiqiy musulmon bo‘lishga dav’at qilamiz.
Hidoyat va tavfiq Alloh taolodandir. Da’vatimizning oxirigi Olamlarning Robbi Alloh talogo hamd aytishdir. Omin!
Namoz NORMO‘MIN
05.11.2017
http://www.dunyouzbeklari.com/?p=187438

Комментариев нет:

Отправить комментарий