понедельник, 22 января 2018 г.

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЯНГИ ЎЗБЕК ДАВЛАТЧИЛИГИ ВА ДАВЛАТИНИНГ АСОСЧИСИ БЎЛИШИ МУМКИН

Олламурод Исоқуловнинг мақоласига муносабат
Ушбу муаллифнинг (https://www.facebook.com/oisakulov?fref=mentions) бугун Файсбокда эълон қилган мақоласига муносабатим:
Мақолани ва изоҳларнинг ҳаммасини ўқидим. Муаллиф билан орамизда жиддий тушунмовчиликлар бўлишига қарамай, мақсад миллатимиз ва давлатимиз фаравонлиги бўлганлиги учун ўз фикрларимни айтмоқчиман. Биз моддапарастлик, яъни материализм энг юксак чўққисига чиққан даврда яшаяпмиз. Бу бутун инсоният учун шундай бўлиб қолди, афсус.
Яъни, ҳамма нарса пул, доллар ёки моддий бойликлар билан ўлчанадиган бўлиб қолган. Ҳозир тараққий қилган давлатлар дейилганда ҳам аввало иқтисодий кучли бўлган давлатлар тушунилади. Қолаверса мусулмончиликда ҳам моддий тараққиёт тўлиқ рад қилинмайди, фақат моддага шахс ва жамият ўлароқ сиғиниш, яъни унга ёпишиб олиш рад қилинади. Баъзи ривоятларда камбағаллик инсонни диндан узоқлаштиради ҳам, дейилган.
Яъни, оч баччағардан қоч баччағар. Демак, халқнинг ва давлатнинг камбағаллиги ҳозирги материализм талабларига кўра ҳам, мусулмончилик талабларига кўра ҳам салбий ҳолдир. Буни Шавкат Мирзиёев президент бўлиши билан эълон қилган ва илк нутқ ва қарорларидан эътиборан тадбиркорларга йўл очишга урина бошлаганди. Кейинчалик Президент Каримов даврида ЯИМ кўрсаткичларини сохталаштиришни "художественная литература ", деб ҳам атади. Ундан кейин давлат бюджети даромад қисмининг 7,5 миллиард доллар эканлиги очиқланди. Бир поезд пул олиб келганлардан ҳам ҳисоб сўралмайди, дейилди. Тадбикорларга 2 йил ҳеч қанақа назоратсиз фаолият олиб бориш имкони берилади ҳам, дейилди. Аммо бир йил давомида бу масалада жиддий олға силжиш бўлмади. Ниҳоят президент "каламушлар ва мурдалар" ҳақида гапира бошлади (http://www.bbcafrique.com/uzbek/uzbekistan-42676678). Яъни, Ўзбекистоннинг нафақат иқтисодий, балки умумий тараққиётига тўсиқ бўлаётганларнинг номи баралла айтилди. Буни аслида Президентнинг давлатнинг умумий аҳволини баҳолашдаги баёноти (декларацияси) ҳам дейиш мумкин.
Демак, Президент Мирзиёев Каримов режимининг асосини ташкил қиладиган "каламушлар ва мурдалар" билан очиқ курашни бошлади, дейишга асосимиз бор. Чунки Каримов даврида Ўзбекистонда Конституция, қонун ва ҳуқуқлар эмас, мана шу тоифаларнинг шахсий ва гуруҳий манфаатлари устун эди. Ўзбекистоннинг бутун бойликларини улар ўзаро тақсимлаб олишган, халққа эса очдан ўлмаслик учун бир бурда нон ва сув раво кўриларди. Президент Мирзиёевнинг бу аҳволни ўзгартириш учун қиладиган энг асосий иши менимча энг аввало нима қилса Ўзбекистонда Конституция, қонунлар ва ҳуқуқ тизими ишлайди, деган муаммони ҳал қилишидир. Чунки жамият ва давлатда адолатли қонунлар ва яхши ҳуқуқлар устунлиги бўлмас экан, жамият ва давлат уларга кўра фаолият олиб бормас экан, "каламушлар ва мурдалар" тўхтамасдан болалайверади. Қозоғистонда 52 ҳамюртимиз фожеали шаклда ҳалок бўлгандан кейин Мирзиёев "бу фожеага давлат айбдор ва мен энди бошқача фикрлайман", деди. Мана шу бошқача фикрлаш нима қилса Ўзбекистонда Конституция, қонун ва ҳуқуқ ишлайди, яъни жамият ва давлат СССР ва Каримовдан қолган маъмурий буйруқбозлик диктатурасидан қутулади, деган хулоса бўлиши керак. Бу аслида Ўзбекистонда янги, ҳақиқий мустақил давлатчиликнинг асосини ҳам қуришдир. Чунки Каримов янги Ўзбек давлатчилигини эмас, "каламушлар ва мурдалар" режимини қуриб кетди.
Демак, биирнчидан бутун соҳалар каби иқтисодий соҳа ҳам тараққий қилиши учун аввало Конституция, қонун ва ҳуқуқнинг устунлиги таъминланиши керак. Чунки ҳозирги иқтисоди тараққий қилган давлатлар тажрибасига қарайдиган бўлак, уларда ҳам нисбатан ва турли даражада Конституция, қонун ва ҳуқуқнинг устун эканлигини кўрамиз. Масалан, АҚШда ҳозир мажбурий таътилга чиқди. Чунки Конгресс Трамп ҳукуматининг 2018 йилга мўлжалланган давлат бюджетини тасдиқламади. Президент Трамп АҚШ қонунларида шундай қоидалар борлиги учун ҳеч нарса қила олмаяпти. Ёки Германияда сайловлар бўлганига ярим йилдан ошди, аммо Маркел хоним ҳозирча ҳукуматни ташкил қила олмади. Чунки бу давлатнинг қонунлари сайловни ютганда ҳам, етарли кучга эга бўлмаган партияга ҳукуматни қуриш имконини бермайди. Хуллас, Конституция, қонун ва ҳуқуқнинг устунлиги Ўзбекистонда жамият ва давлат ҳаётининг асоси бўлиши керак. Чунки бу шартлар бўлмаса, Ўзбекистонга чет эл сармоясининг ва ташқи қарзларнинг келиши ҳам қийинлашади. Афсуски ҳозир ундай эмас, худди Каримов давридагидек Президент нима деса шу.
Иккинчидан, давлат мол мулкнинг мутлақ эгаси бўлишидан чиқарилиб, унинг 70% ижара ва хусусий мулк шаклини олиши керак. Худди Хитойда, Туркияда, Жанубий Корея ва бошқа ривожланаётган мамлакатларда бўлгани каби. Давлат 30% стратегик мол мулкка (қазилма бойликлар, ҳарбий саноат ва ҳк) эгалик қилса етади. Бу билан инсонларимизга эркин меҳнат, тадбиркорлик ва тижорат учун кенг йўл ва катта имкониятлар очилади. Ва иқтисодий соҳа ўз ўзидан, давлатнинг бевосита назоратисиз (қонун ва ҳуқуқ назоратида албатта) ривожлана бошлайди.
Учинчидан, оммавий ахборот воситалари аста секин эркинлаштирилиши керак. Чунки ОАВ тўртинчи ҳокимият, яъни жамият ва давлат ҳаётидаги бутун ижобий ва салбий жараёнларни очиб берувчи, жамиятни жонли тутадиган кучдир.
Тўртинчидан, Олий Мажлис, вилоят ва туман кенгашларида мухолиф сиёсатчиларнинг фаолиятига йўл очилиши керак. Акс ҳолда давлатда Президентнинг, вилоят ва туманларда ҳокимларнинг автократик (бир шахс) бошқарувидан қутулиб бўлмайди.
Бешинчидан, юқоридаги тўрт ислоҳотларга ҳамоҳанг равишда таълим ва диний соҳанинг (динни эмас) ислоҳоти амалга оширилиши керак. Чунки фақат моддий тараққиётга қаратилган ислоҳотлар бизни моддапараст ғарб давлатлари "тараққиёти" томонга бошлаб кетиши мумкин. Ҳолбуки, Ўзбекистон аҳолсининг 90% кўпроғи мусулмонлардир. Яъни, биз учун маънавий тараққиёт моддий тараққиёт даражасида аҳамиятга эгадир.
Менинг фикрим ва умидим Шавкат Мирзиёвнинг мана шундай ҳақиқий ислоҳотларни ўтказиб, ҳақиқий эркинликларга ва адолатга асосланган, Давлат Низоми (Конституция), қонун ва ҳуқуқ устун бўлган, иқтисоди ва маънавияти кучли бўлган янги Ўзбекистон давлатчилиги ва давлатининг асосчиси бўлишидир. Бунинг аксини тушунишнинг ўзи фожеадир. Чунки бунинг акси "Каламушлар ва мурдаларнинг" Ўзбек халқини ва унинг бутун моддий ва маънавий қадриятларини еб битириши, халқнинг ва давлатнинг тамоман йўқ бўлишидир. Худо асрасин!
Намоз НОРМЎМИН
22.01.2018
Олламурад Исакуловнинг мақоласи:
6 saat · Taşkent, Tashkent Region, Uzbekistan ·
Ассалому алайкум! ФБдошларим, Азиз Ватандошларим! 21.01.2018 кунги Узбекистон ТВ каналида Хафталик "тахлилнома"ни курдим.
Биринчи кисми Президентни бир хафталик кайнок иш жараёни, айникса Сурхон вахосидаги узгаришлар, бунга Президентни ижобий муносабати. Эшиттиришда озрок булса хам бироз узгариш бор.
Мен бахосини3.5 балл куйдим. Эшиттиришдаги Президентнинг --"бир биримизни мактамайлик, агар мактасак шундай тураверамиз, танкид килсак ривожланиш булади"-- деган сузларини эфирга "куркмасдан" бериши булди.
Энди дардимни баён килсам:
ЭШИТТИРИШНИ ЖАХОН БАНКИНИ БЕРГАН ХУЛОСАСИНИ КАТТА ПАВОС, ЯЬНИ КУТАРИНКИ РУХДА КАЙТА КАЙТА ЭЬЛОН КИЛИШИ БУЛДИ. НИМА ЭМИШКИ 2019 ЙИЛИ ЯИМ (ВВП) 6.3, 2020 ЙИЛДА БУ КУРСАТКИЧ 6.6 ФОИЗГА ЧИКИШИНИ БАШОРАТ КИЛИШИ БУЛДИ.БУ ГАПЛАРНИ ТАРЖИМАСИ ШУЛКИМ УЗБЕКИСТОН ИКТИСОДИЁТИ 187 ДАВЛАТ ИЧИДА 134 УРИНДА КАШШОК ЭДИЛАРИНГ, ЭНДИ ЯНАДА КАШШОКЛАШАСАНЛАР ДЕГАНИ ДЕБ ТУШУНДИМ. НЕГА БУ ЖАХОН БАНКИ ШАРХИГА КАТТА УРГУ БЕРИЛДИ. БУ ШАРМАНДАЛИ КУРСАТКИЧКУ.....
НИМА ТВда ИКТИСОДЧИЛАР ЙУКМИ?,ХУКУМАТДАЧИ, НАХОТКИ Р. АЗИМОВ тарихчи ТАРБИЯЛАБ УЗБЕКИСТОН ИКТИСОДИНИ 25 ЙИЛДА РАСВО КИЛГАН " КАЛАМУШЛАР" ХАМОН ИШЛАМОКДАМИ?.
НАХОТКИ УЗБЕКИСТОНДА ИКТИСОДЧИЛАР КИРИЛИБ КЕТГАН.
ШУ КЕТИШДА КАЧОН КАШШОКЛИКДАН ЧИКАМИЗ!??!!
КАЧОН ПРЕЗИДЕНТНИ АЙТГАНИНИ КАЙТАРИБ БУЛСА ХАМ ТАДБИРКОРУ, ФЕРМЕРЛАРГА ИКТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ЙУЛИНИ КУРСАТАМИЗ?
КАЧОН ДУХСИЗ, ХАЛК ДАРДИСИЗ, ТИРИК МУРДА ДЕПУТАТУ , СЕНАТОРЛАР УЙГОНАДИ?
КАЧОН "УЛИК" КОНУНЛАРНИ ТИРИЛТИРАМИЗ?
КАЧОН УЗ ЮРТИМИЗДА МУНОСИБ КАМИДА 500$ ИШ УРИНЛАРИ ЯРАТИБ МЛНЛАБ ОДАМЛАРНИ ЧЕТГА ЧИКИШ ЖАРАЁНИНИ ТУХТАТАМИЗ?
КАЧОН ОДАМЛАРИМИЗНИ ЧЕТДА КУЧА СУПУРИШДАН, АЁЛЛАРИМИЗНИ КУП ХОЛЛАРДА ТАНАСИНИ СОТИШДАН. БЕГУНОХ НОБУД БУЛИШУ, ЁНИШЛАРДАН САКЛАБ КОЛАМИЗ?
КАЧОН ЭЛ ДАРДИ БИЛАН БИРГА ЯШАЙДИГАН ОАВ, ТВга(бутун Узбекистон 52 ёниб кетган фарзандлари учун кайгуда турганида маьнавиятсиз ТВдаги уйин кулгили эшиттиришни берилиши ) ЭГА БУЛАМИЗ.
КАЧОН БУГУНГИ ХОЛАТДАН, ЯЬНИ БИР ТАРАФДАН УЗ ХАЛКИ РАВНАКИ УЧУН ЖОН КУЙДИРАЁТГАН ПРЕЗИДЕНТУ, ИККИНЧИ ТАРАФДАН ОГЗИГА МУМ СОЛИБ ХУЖА КУРСИНГА ИШЛАЁТГАН УЗБЕКИСТОН МУЛОЗИМЛАРИНИ УЙГОК КУРАМИЗ?
ЯНА УНЛАБ " КАЧОНЛАР"???
Азизларим!
Ушбу постимга Узбекистон иктисодини ривожлантириш таклифлари булса, айникса Жахон иктисодий курсаткичлари, тажрибалари ва ушбу курсаткич, ютукларни Узбекистон ишлаб чикаришига киритиш йуллари тугрисида аник цифрли таклифлар беришларингни сурайман. Ох вох курук гапу шеьрларсиз. Максадим барча яхши таклифларни умумлаштириб, керак булса маьсулларга таклиф тарикасида киритиш. Озгина булса хам юрт рахномасига кумаклашишдир. Сог булинглар, шу Ватан барчамизники!
Олламурад Исакулов.
Тошкент 22.01.2018 йил. Нодирабегим махалласи. 69 ёшли иктисодчи, соат 05.50. хукукшунос.Нуроний.

Комментариев нет:

Отправить комментарий