пятница, 23 февраля 2018 г.

БУГУННИНГ МАСАЛАСИ

Бу масала жуда оддий масаладир: Жамиятда бир кишининг иродаси устун бўлса, бунга яккаҳокимлик, яъни диктатура, дейилади. Диктатурада эркинликлар бўлмайди, қонун ва ҳуқуқ ишламайди, диктатор нимани истаса, шу бўлади. Буни халқимиз Ислом Каримов диктатурасида ўз бошидан ўтказди. Бу диктатура жамият ва давлат ҳаётини бутунлай издан чиқарди, уларнинг моддий ва маънавий инқирозига йўл очди.

Агар жамиятда яккаҳокимликка йўл қўйилмай, у ўз ўзини бошқарса, бунга фуқаровий жамият, дейилади. Фуқаровий жамиятнинг асослари шулардир:
ҒАРБ ДУНЁСИДА:
- Ғарбда (Оврупо давлатлари, АҚШ ва ҳ.к) фуқаровий жамият қуйидаги асосларга таянади:
1. Чегарасиз, салбий яъни шахс, оила ва жамиятнинг фитратини бузадиган эркинликлар.
2. Бунинг сабаби дин (маънавият) ва жамиятнинг бир биридан айрилганлиги, яъни секуларизм қоидасидир. Чунки ғарбдаги дин (насронийлик) дунёвий илмларни ўрганишни, уларни тадқиқ қилишни, оила қуриш ва бошқа дунёвий қадриятларни рад қилади. Шунинг учун ҳам 18 асрнинг охирида амалга ошган Француз инқилобидан кейин ғарб жамиятларида дин ва жамият ишлари бир биридан айрилди, яъни секуларизм қоидаси ўрнатилди.
3. Шу билан бирга ғарб жамиятларида ушбу салбий эркинликлар ва секуларизм қоидалари асосида жамиятнинг ўз ўзини бошқариши, яъни халқнинг ҳукуматни эркин сайловларда сайлаши, қонун ва ҳуқуқнинг устунлиги таъминлангандир.
МУСУЛМОНЧИЛИКДА:
1. Мусулмончликда эса фуқаровий жамият ҳақиқий, ижобий эркинликларга, яъни шахс, оила ва жамиятнинг фитратини бузмайдиган эркинликларга таянади.
2. Мусулмончиликда дин ва жамият бир биридан ажратилмайди, яъни секуларизм қоидаси бўлмайди. Чунки Ислом дини дунёвийликни рад қилмайди, аксинча унга маъно беради.
3. Мусулмонлар ҳам мана шундай шахс, оила ва жамият фитратини бузмайдиган ҳақиқий эркинликлар ва динийлик ва дунёвийлик бир бирини рад қилмаслиги асосларига кўра қонун ва ҳуқуқ устун бўлган ўз ФУҚАРОВИЙ ЖАМИЯТИНИ қура оладилар.
Тушуниш осон, аммо жорий қилиниши ниҳоятда қийин бир масала бу...
Намоз НОРМЎМИН
24.02.2018

Комментариев нет:

Отправить комментарий